Парвоз ёки интуицияни кодлаш. Шухрат Суюндик
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Парвоз ёки интуицияни кодлаш - Шухрат Суюндик страница 2

Название: Парвоз ёки интуицияни кодлаш

Автор: Шухрат Суюндик

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ ҳаракат қиляпти, «питир-питир» қилиб тинмаяпти. Сизга унинг ортидан эрталабдан кечгача юриб, «у ерга тушиб кетма, иссиққа борма, совуққа чиқма, буни ундай қилиш мумкин эмас» дейиш ўрнига осонроғи, «жим ўтир!» деб танбеҳ беришдир. Педагоглар ҳам худди шундай. Бола ҳаракат қилади, сиз попугини пасайтириб қўясиз. У «бўри» бўламан дейди, сиз «қўй» қилиб қўясиз. «Жим ўтир! Фалончининг боласини қара, жуда ювош! Тўполон қилмайди» деб ўз фойдангизга насиҳат қиласиз. Моҳиятан шундай!

      Тарбияда мактабнинг роли беқиёс. Муаллиму устозларга қанча раҳмат айтсак, шунча кам. Аммо ўқувчини баҳолашда фақат яхши хотираси ва ҳулқи учун эмас, интеллекти, қобилияти, ижод қирраларини ҳам ҳисобга олиб, кейин баҳолашса, назаримда тўғрироқ бўлади. Мен хулқи қониқарсиз, ашаддий тўполончи болаларни назарда тутаётганим йўқ. Уларни ҳимоя ҳам қилаётганим йўқ. Аксинча, шуларни тарбиялайман, ўқитаман деб «она сути оғзига келган» жонкуяр устозларга ачинаман.

      Ҳаётни кузатадиган бўлсак, мактаб ёки институтни «5» фақат аъло баҳо билан битирганларнинг ҳаммаси ҳам ҳаётда ўз ўрнини топиб кетолмаётганлигининг гувоҳи бўламиз. Кўпинча, паст баҳога ўқиганлар яхши жойларда ишлаб кетишади. Чунки у мактабда моҳиятан «ниҳол» бўлиб ўсган ва «қурт»га, яъни етакчига айланган. У инерт эмас, у ривожланган! У фақат дарсда ўтилган тайёр билимларни ўзлаштириб олиб, тўхтаб қолгани йўқ. Ўсишда, давр билан ҳамоҳанг бўлишда давом этяпти. Унда етакчилик, лидерлик қобилияти кучли. Шунинг учун яхши натижаларни қўлга киритяпти. Ўз хусусий ишхонасини очиб, бошқаларни иш билан таъминлаяпти. Давлатга шунақа етакчилар, лидерлар керак. Мамлакатнинг обрўсини, равнақини асосан ўшалар кўтаради. Кўпинча, қўйилган «5» баҳолар, аслида бола хотирасининг устунлигини, ўзганинг буйруғини яхши бажара олишлик қобилиятини билдиради. Бу омил ўқувчининг талантини, унинг етакчилик маҳоратини билдирмайди. Мана сабаби нимада! Аълочилардан кўпинча яхши муовинлар, ўринбосарлар чиқади, раҳбарлар эмас. Буям керак, албатта.

      Бизга тарихдан маълумки, Менделеев мактабни «5» баҳога битирмаган. Кимё фанидан зўрға «3» баҳо олган. Уч марта мактабдан ҳайдалган Эйнштейн физикадан, Мирзо Улуғбек фалакиётдан, Ал-Хоразмий (алгебра фани асосчиси) алжабрдан, Абу Али ибн Сино (табобат «ота»си) табобатдан фақат бешга ўқимаган. Буюк инсонларнинг кўплари мактабда ҳам ўқимаганлар.

      «Уруғ» даврида бажарувчанлик, бировнинг айтганини қилиш – булар керак. Вақти келиб, у ўз вазифасини бажариб бўлади. Сиз энди «майса»га айланишингиз, ўсишингиз керак. Майсанинг моҳияти умуман бошқа. Уни қаранг, кўм-кўк банди бор, япроқлари бор, барглари бор. Лекин ҳали меваси йўқ. Донни, уруғни ушлаб кўрсангиз, қуп-қуруқ бир нарса. У асли бир имконият. Ҳаёт бу – имконият! Сизга имконият бериляпти. Энди ишбилармонликка, бизнес қилишга, моддий жиҳатдан таъминланишга, «личинка»дан «қурт»га айланишга интилиш керак. «Қурт» қимирлайди, у ёқ-бу ёққа қимирлагани учун ҳам кўп озуқа талаб қилади. Энергия сарфлайди, дунёни англайди. Ҳеч бўлмаса ўз атрофини англаб етади. Қурт личинкага нисбатан узоқроққа СКАЧАТЬ