СКАЧАТЬ
қўлингизда плёнка турибди, плёнкада бир эпизодни кўриб хулоса чиқаряпсиз, иккинчи плёнкани кўряпсиз… уни бир кўришда аниқлашнинг иложи борми? Йўқ-ку! Бу бир кадр. Масалан, бир воқеа ёки эпизод, фрагмент, жараён бошланди. Бу сизга ёқмаяпти, дарров хулоса чиқаришга ошиқасиз. Ана шу энг катта хатоликдир! Кино энди бошланяпти. «Бош ролда фалончи ўйнайди, пистончи ўйнайди» деб ёзиляпти. Сиз бўлса, кино ҳақида шошиб хулоса чиқариб бўлдингиз. «Яхши кино экан», «ёмон кино экан», «тарбияни бузмайдими?», «ранги тиниқ эмас экан», «сифати ёмон экан», «актёрлик маҳорати ундай экан», «бундай кийинган экан», «ҳаёт тарзи бундай экан» ва ҳоказолар деб хулосалаб бўлдингиз. Тасдиқлаб, муҳр ҳам босдингиз! Ҳаётга ана шундай ёндошиш, аста-секин одамни тушунмовчиликка ва хафагарчиликка олиб келади. Сиз олдин кинони охиригача кўринг, ўша воқеанинг бекорга бўлмаётганини англанг, шу орқали сизга бир нарсалар ишора қилиняпти. Ўсишингиз кераклигига имо қилиб, ривожланишингизни ва камчилигингизни кўрсатишяпти. Агар ундан кейин ҳаётингизда ўшандай одамлар, воқеалар сизга дуч келмаса, демак, сиз «дарс»дан тўғри хулоса чиқариб, сабоқ олган бўласиз. Эсингизда бўлсин, воқеалар тугаб, муайян бир вақт ўтганидан кейин англаганларингиз ва шунинг натижасидаги ҳолатларни таҳлил қилиб бўлганингиздан кейинги умумий хулосангиз ҳам нисбийдир. Агар сизга «сен юз йилдан кейин ўласан» дейишса, тўлиқ хулоса чиқаришга ҳали 99 йил, 364 кун, 23 соату 59 дақиқаю 59 сония бор. У ҳам тўлиқ эмас, нисбий бўлади. Ҳар бир одамдан, ҳар бир ҳодисадан, ҳар бир хафагарчиликдан, ҳар бир учраган одамдан, ҳар бир дўстдан, ҳар бир «душмандан», ҳар битта нарсадан тўғри, ҳақиқатга яқин хулоса чиқариш мумкин. Униям мутлақ ҳақиқат деб қабул қилиш амримаҳол. Афсуски, буни кўпчилик билмайди. Шундай пайтда инсонга сабр туйғуси ёрдамга келади. Бунинг моҳияти айнан шунда. Сабрсиз, шукрсиз одам уни тушунмайди. Борига ҳам, йўғига ҳам қаноат қилиш инсоннинг гўзал фазилатларидан саналади. Бу худди сувга отилган тошчадай бир одамнинг «қўзғалиши»га, ривожланишга сабаб бўлади.
Менинг олдимга келиб, мени мақтаб, гуллар бериб кетганлардан на фойда ва на зарар бор. Иложи бўлса, ундайларга эътибор бермаслик керак. Чунки вақтингизни бекорга йўқотасиз, бекорчи мақтовлар билан кучсизланмайсиз. Пири комиллар мақтовга муҳтож эмас, улар эркин кишилар. Бундайларни том маънода комил инсон дейишади. «Уруғ»ларга эса мақтов ҳам керак, «тўқмоқ» ҳам керак. Бўлмаса ривожланмайди. Сув ҳам керак, гўнг ҳам керак. Кетмон билан уриб ерни юмшатяпсиз, бегона ўтлардан тозалаяпсиз. Бу жараён ўсимлик учун ҳақорат, сўкишга киради. Қарсиллатиб ураяпсиз-ку! Сал чуқурроқ чопсангиз томирини кесиб юборасиз. Буни панд-насиҳат дейишади, лекин буни кўпчилик тушунмайди. Қуйидаги ривоят бунга яққол мисол бўла олади:
Камбағал бир чолнинг ҳамма, ҳаттоки подшолар ҳавас қиладиган айғир оти бор экан.
Катта-катта султонлар келиб от учун сандиқ-сандиқ тиллаю жавоҳирларни таклиф қилишаркан. Эгаси ҳеч сотишга рози бўлмас эмиш. Ҳамма «Эҳ нодон, қашшоқликдан қутулардинг, сотсанг
СКАЧАТЬ