Название: Ўзлик сари етти қадам – 4. Яхши ва ёмон
Автор: Жавлон Жўраев
Издательство: Издательские решения
Жанр: Общая психология
isbn: 9785449372741
isbn:
Маънавий куч эса – биздаги ҳаётий қувват даражаси билан белгиланади. Оғир қалтис вазиятларда ўзини йўқотмаслик – маънавий куч. Қўрқувлардан ҳоли яшаш – маънавий куч. Ҳар қандай ҳолатда ҳам хотиржамликни ва сергакликни сақлай билиш – маънавий куч. Одамларга маънавий завқ ва озуқа берадиган ижод намуналарини яратувчи илҳом – маънавий куч.
Бу икки куч бир одамда жам бўлган ҳолати жуда кам учрайди. Ҳам моддий, ҳам шахсий кучи катта одамлар тарихда ҳам кам бўлган. Бунга антик давр буюк саркардаси Ганнибал мисол бўла олади. У Африка шимолидаги Карфаген шаҳрида Рим империяси тазийқи остида яшаган. У бу тазийққа барҳам бериш учун аскарларини Гибралтар орқали олиб ўтиб, Римга шимолдан – Алп тоғлари оша ҳужум қилган. Бу саркарда ҳам жисмонан, ҳам шахсан кучли одам бўлган. У римликлар она шаҳрини эгаллаганда ҳам ўзлигини йўқотмаган ва сергак туриб иш қилган.
Ганнибалнинг мантиқий фирклаши ва билимлари ҳам кучли бўлган. Алпдан лашкарларини олиб ўтишда катта қоя унинг йўлини тўсади. Шунда у аскарлар ўзи билан олиб кетаётган сув ва май тўлдирилган мешларни қорга қўйиб, совитишни буюради. Қоя атрофида эса аланга ёқиб, уни қиздиришни тайинлайди. Қоятош етарлича қизиганда, яхдек сув ва майни унинг устига сепишади. Қизиб турган тош кескин совитиш туфайли ички қуввати остида ёрилиб, майда бўлакларга бўлиниб кетади. Лашкар учун йўл очилади.
Инсон ўз интилиши билан катта шахсий куч эгаси бўлиши мумкин. Аввал айтилгандек, шахсий куч етишмаслиги бизни турли бузғунчи ишларга бошлайди. Бу эса одамлар орасида яхши ва ёмон ҳақидаги ёлғон оммалшишига ҳисса қўшади.
Ўз мақсадига тўғри йўлдан бора билмаслик – шахсий ожизлик аломати. Масалан, нега одамлар ўз ниятига эришиш учун, кимгадир пора беради. Порахўрлик авж олишида пора берувчининг ҳиссаси кўпроқ бўлади. Чунки у ўз шахсий ожизлиги сабаб, мақсадига тўғри йўлдан бора олишига кўзи етмайди, ўз имкониятларига – ўзига ишонмайди.
Бундай одамнинг жазоси ўзи билан. У ҳар қанча мақсадига эришиб ҳам, ўзини бахтли ва хотиржам ҳис қилмайди. Ва у ўз шахсий ожизлиги сабаб кўп нарса йўқотади. Айтайлик, бир йигит пора бериб, олийгоҳга шартнома асосида ўқишга кирди. Шахсий ожизлик сабаб, у энди олийгоҳда ўқий ҳам олмайди ва пора бериб, фанлардан баҳо олади. Натижада у ҳам порага, ҳам шартномага пул сарфлайди – ва олийгоҳни ҳеч қандай билим олмасдан битиради. Бундай ҳолатни мен «йирик ҳисобда ютқазиш» деб атайман.
Юқоридаги каби инсонларни ёмон деб бўлмайди. Улар, шунчаки, ожиз одамлар. Уларни қоралаш ҳам, айблаш ҳам – уларга ачиниш ҳам керак эмас. Уларга нисбатан бизда ҳеч қандай салбий СКАЧАТЬ