Название: Ўзлик сари етти қадам – 4. Яхши ва ёмон
Автор: Жавлон Жўраев
Издательство: Издательские решения
Жанр: Общая психология
isbn: 9785449372741
isbn:
Биз улуғлайдиган «яхши» ва «ёмон» сифатлари ана шундай пайдо бўлган. Бу иккиси шучаки шартли белги – улар одам хулосаларини таснифлаш учун керак бўлган, холос. Аммо таъми аччиқ бўлган мева аслида танага шифо эканини ақл билмаган. Чўғ тўғри ишлатилса, совуқда тафт, зулматда нур мериши мумкинлигини ҳам ақл билмаган. У бу нарсаларни билмай туриб аччиқ мева ва чўғга «ёмон» ёрлиғини осган.
Ақл атрофдаги нарса, жонзот ва ҳодисаларга яхши ва ёмон сифатини беришга шу даражада киришиб кетганки, тез орада у бутун дунёни икки хил турга ажратиб ташлаган. Аммо вақт ўтиб, у аввал яхши деган нарсалар аслида зарарли, у аввал ёмон деб атаган нарсалар аслида фойдали эканини билиб қолган. У катта қийинчиликлар билан бу нарсаларга берган баҳосини ўзгартиришга мажбур бўлган.
Яхши ва ёмон – тарихдаги энг катта ёлғон. Дунёда яхши ва ёмон нарсалар, жонзотлар, одамлар йўқ. Ҳаётда яхши ёки ёмон ҳодисалар содир бўлмайди. Ақлимиз у ёки бу нарса яхши ёки ёмон эканига бизни алдаб ишонтиради. У буни бизнинг қарорларимиз устидан эга чиқиш учун – бизнинг шахсиятимизни қамалда сақлаш учун қилади.
Бу дунёда яхши ёки ёмон нарса йўқ – бу дунёда оддий нарсалар бор. Бу дунёда яхши-ёмон жонзот йўқ – табиатда ҳар бир жонзотнинг ўз ўрни бор. Бу дунёда яхши-ёмон одам йўқ – бу дунёда сиз ва мен каби оддий одамлар бор.
Хўш, бу буюк ёлғонга қандай ишонганмиз? Ақлнинг яхши ва ёмон ҳақидаги найрангига қандай учганмиз?
Буни англаб етиш учун биз аввалги китобларда муҳокама қилинган табиий ва орттирилган (ижтимоий) билим тушунчаларига мурожат қилишимиз лозим.
Ҳайвоннинг боласи атрофидаги ҳавф-хатардан бохабар туғилади. У нимадан қочиш, кимга талпиниш, қандай тирик қолишни билади. Бу билимларни унга табиат берган. Бу билимлар унга ота-онасидан қон билан – жон билан ўтган. Бу билимлар унинг генида ёзилган.
Одамзот боласи ҳам ҳудди шундай табиий билимлар билан яралади. Биз ҳам ота-онамиздан тирик қолиш, яшаш ва ривожланиш учун зарур ҳамма билимларни олиб дунёга келамиз. Бу билимлар (ҳақиқатлар) бизга яралиш пайтида берилган.
Нега биз яхши ва ёмон нима эканини билиб туғилмаймиз? Чунки «яхши» ва «ёмон» тушунчалар фақат жамиятга тегишли. Чунки бу табиий билим эмас. Чунки «яхши» ва «ёмон» деган ҳақиқатлар йўқ аслида. Бу – одамлар дунёни борича қабул қила олмаганидан келиб чиққан сароб. Улар бу ёлғонни ўзларига қарши ўйлаб топишган. Бу ёлғонни ақл одамзот устидан бўлинмас ҳукмга эга бўлиш учун ўйлаб топган. Биз ўз ақлимиз ёлғони ташлаган қопқонда яшаймиз.
Бу таъкид кимдадир норозилик уйғотиши мумкин. Бизга эсимизни таниганимиздан бир гап уқтирилади: яхши-ёмонни билмаган яшай олмайди, бахтли бўлмайди. Бу гап ҳам ёлғон – бизга яшаб қолиш ва бахтли бўлиш учун бу дунё, унинг таркибий қисмларини, бошқа жонзот ва одамларни яхши ва ёмонга ажратиш шарт эмас. Аниқроғи – бундай қилиш бизга яшашга – бахтли яшашга ҳалал СКАЧАТЬ