Қўқон хонлари. Хамидулла Абдуллаев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қўқон хонлари - Хамидулла Абдуллаев страница 9

СКАЧАТЬ қўқонликлар аввалдан билишар, бу юришдан мақсад келажакда бизларга қарши бош кўтара кўрманглар деган ишора бор эди. Анча-мунча суриштирув ишларини амалга ошириб бўлгандан кейин қўлга тушган хожаларни сўроқ қилишди, уларнинг тўплаган бойликлари мусодара қилиниб икки кундан сўнг орқаларига қайтишди.

      * * *

      Шомастбий теварак-атроф саркорларини тўплаб катта йиғилиш ўтказди.

      – Қадрли юртдошлар, биродарлар. Бизлар бугун муҳим бир тарихий жараённинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Мустақил бир давлат қуришга бўлган истагимизнинг биринчи босқичини бажара олдик. Парвардигорнинг инояти билан кўзлаган мақсадимиз дебочаси бажарилди, энди жиддий ва ўта масъулиятли яна бир ишни амалга оширишимиз лозим. Эл-юртга садоқат билан хизмат қиладиган ақлли ва жасур бир кишини хон қилиб кўтаришимиз керак. Биз шундай одам танлайликки, у миллатини жонидан ортиқ севсин, ҳаётини тўла унинг равнақи учун бағишласин, халқ осойишталиги ҳаётининг мазмуни бўлсин. Сизларга уч кун муҳлат, ана шу масала устида чуқур бош қотириб ўз фикрларингни айтасизлар. Шундай қилайликки, орзуларимиз пушаймонлик билан алишмасин.

      Ҳар хил баҳс ва мунозаралардан кейин барча кенгаш вакиллари бир овоздан хон авлодидан бўлган Шоҳруҳбий ибн Шомастбийни хон қилиб кўтаришга қарор қилдилар. Бу воқеа 1221 ҳижрий, 1709 милодий йилда содир бўлган эди.

      ***

      – Толеинг порлоқ бўлсин, – деди Шомастбий ўғли Шоҳруҳхонни бағрига босиб. – Хон бўлганингиз билан қутлайман.

      – Бу мартабага сизнинг хизматларингиз бўлмаса, мен эриша олмас эдим.

      – Хонлик лавозимига эришиш мушкул иш, у мансабда ўлтириш эса унданда қийин.

      – Мен ҳам фақат шу ҳақда ўйламоқдаман.

      – Биринчиларга ҳар доим қийин бўлади. Сиз биринчисиз, шу боис сизга икки карра оғир бўлади.

      – Дастлабки қийинчиликларни бартараф қилишда сизнинг маслаҳатларингиз мен учун жуда муҳим бўлади.

      – Ҳукмрон ким дўст, ким душман билиб олиши зарур, агар бу ишни уддалай олмаса барча ишлари чаппа кетаверади.

      – Мен албатта шундай йўл тутаман.

      – Бу ишларни амалга ошириш учун хоҳишнинг ўзи етмайди. Ҳар қадамда алданиб юрган ҳукмрон душманлар қўлидаги қўғирчоққа айланади. Алданмаслик учун кимларга ишониш ва кимларни алдаш лозимлигини билиш керак. Худди ана шундай муҳим ишлардан бири халқнинг ишончига сазовор бўлиш. Халқ сизни сидқидилдан севса, енгилмас кучга айланишингиз муқаррар. Қолган барча ишлар ана шунга боғлиқ. Халқнинг ишонч ва меҳрини қозонмаган ҳукмрон албатта қулайди.

      – Мен бу сўзларингизни асло унутмайман.

      – Хўш, душманларингиз ким эканини аниқлаб олдингизми?

      – Унчалик билганимча йўқ.

      – Душманингиз Бухоро Амири ва унинг гумашталари.

      – Буни биламан.

      – Сиз Амирнинг ўзинигина биласиз, ичимизда юрган унинг гумашталарини билмайсиз.

      – Бу СКАЧАТЬ