Қўқон хонлари. Хамидулла Абдуллаев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қўқон хонлари - Хамидулла Абдуллаев страница 4

СКАЧАТЬ эмас. Ўйланиб ўлтиришга фурсат қолмади, қўлидаги найзанинг тўмтоқ томони билан сакрашга шайланган йиртқични зарб билан урди, кўз очиб юмгунча иккинчи бор орқа оёғининг юқори қисмига янада кучлироқ зарба берди. Хавф-хатар чекина бошлади, орқа оёғидан қаттиқ зарба олган маҳлуқ оқсаб-оқсаб чекина бошлади. От чоптириб етиб келган Шомансур ажойиб манзарани кўриб жойида анграйиб қолди.

      – Бу йўлбарс-ку, – деди у ҳовлиқиб. – Сизга ҳужум қилмадими?

      – Қилмоқчи бўлди, лекин эплай олмади.

      – Найза санчдингизми?

      – Йўқ, кети билан урдим.

      – Ҳазиллашяпсизми?

      – Йўқ, чиндан айтаяпман.

      – Нега бундай қилдингиз?

      – Ўлдиргани кўзим қиймади.

      – Йиртқичга шу даражада шафқат қилиш хавфли-ку.

      – Хавф-хатар олдида ўзингни йўқотмасанг, ҳар қандай офат чекинишга мажбур бўлади.

      – Орқага қайтамизми? Мен йўл-йўлакай ов қила олмадим, лекин сизни ахтаравериб чарчадим.

      Анча-мунча ўлжа билан қайтишган йигитлар, гулхан атрофига бориб ўтирдилар.

      – Отам келмадиларми?

      – Ҳали замон келиб қолишса керак, – деди Раҳимқул. – Таом олиб келайми?

      – Ҳозирчалик чой келтирсанг етарли.

      – Хўп бўлади.

      – Нима таом тайёрладинг?

      – Кийик гўштидан кабоб қилдим.

      – Қирғовул гўштидан шўрва тайёрла, дадам хуш кўрадилар.

      Шоҳруҳбийнинг йўлбарс билан олишгани бутун қишлоққа ва аста-секин теварак-атрофга ёйила бошлади. Биров у деса, биров бу дейди. Шоҳруҳбий ёлғиз ўзи каттакон йўлбарс билан олишиб, найза билан ҳалок қилибди деса, яна кимдир йўқ, қуролсиз қўли билан маҳв қилибди дейди. Шоҳ авлодидан бўлган Шоҳруҳбийнинг обрў-эътибори ўн чандон ошиб кетди.

      – Чинакам шоҳ авлодидан-да.

      – Шоҳ бўлишга муносиб йигит-да.

      – Жасурлиги ҳусни-жамолига монанд.

      ***

      Карнай-сурнайнинг садоси худди оламни титратаётгандек, еру осмон унга жўр бўлиб рақсга тушаётгандек. Барча шод, барча хуррам, қувончлар ҳамма ерни тутиб кетган. Соддадил, одми кишиларнинг энг севимли одатлари тўю-томоша, сайил, ўйин-кулгилар. Имкониятлари чекланган, юпун, ярим оч, қўли юпқа бу ночор одамлар ана шундай томошалардан тасалли топиб, ўйин-кулгу билан ўзларини овутиб, омонат қувончлар билан кифояланар эди. Теварак-атрофдан тумонат одамлар йиғилган. Шомастбий ўз ҳисобидан сайил уюштириб, элу юртга ош бермоқда. Бундай анжуманлардан кўзланган мақсад кишиларни жамлаб обрў-эътибор олиш, ўғли Шоҳруҳбийни элга танитиш. Ҳар сафаргидек халқнинг меҳрини қозонган санъаткорлар, қизиқчилар, аскиячилар, созандалар ҳамда энг номдор полвонлар кураши ҳар доим сайилнинг диққат марказида бўлади. Уларнинг баҳслари қийқириқлар ва олқишлар билан бир неча соат давом этади. Гоҳо полвонларнинг кураши СКАЧАТЬ