Название: Қўқон хонлари
Автор: Хамидулла Абдуллаев
Издательство: SelfPub.ru
Жанр: Биографии и Мемуары
isbn:
isbn:
Ақл-идрокли, инсонпарвар Шомастбий (Аширбек) ўғли Шоҳруҳбийни Хўқанднинг теварак-атрофларидаги қишлоқ оқсоқоллари ва аслзодалар хон этиб кўтардилар. Шундан сўнг у Хўқанд шаҳри атрофида жойлашган тўрт қишлоқни сотиб олди. Тўрттала қишлоқ ҳудудларидан «Кўк тўнлилар» истиқомат қиладиган икки сой оралиғидаги ерларни энг қулай жой деб арк қалъа қурилиб, «Қалъаи Шоҳруҳбий» деб аталди. Бу ер «Хўқанд хонлигининг дорилхалофати»га (пойтахт) айланди. Вақтлар ўтиб бу дорилхалофат атрофидаги ерлар ҳисобига кенгайиб Фарғона водийсидаги йирик шаҳарлардан бирига айланди. Шоҳруҳбий бу салтанатга ўн уч йил ҳукмронлик қилиб 1721 йилда вафот этди. У узоқ умр кўра олмади, атиги 30 йиллик умри давомида тарихий бир жараённинг пойдеворини яратиб кета олди.
Биринчиларга ҳар доим қийин бўлади, Шоҳруҳбий ҳам биринчилардан эди. Унинг даврида ҳали хонликнинг мустаҳкам пойдевори йўқ, уни бошқарадиган мураккаб дастгоҳни яратиш анчагина заҳматли фурсатлар ўтишини талаб қилар эди. Хонликнинг маркази бўлган Қўқон шаҳрининг атрофини муҳофазалаш, хонликнинг ўз пулларини зарб қилиш, хонлик учун янги қароргоҳ қуриш, мунтазам ҳарбий қўшин тузиш каби жиддий муаммоларни ҳал қилиш лозим эди. Энди бу ишларни унинг ворислари давом эттиради.
АБДУРАҲИМБИЙ (ИККИНЧИ ХОН)
Баъзи манбаларда у 33 ёшида укаси Абдукаримбий томонидан ўлдирилган дейилади.
Шоҳруҳхоннинг вафотидан кейин 1721 (милодий) йилда унинг тўнғич ўғли Абдураҳимбийни хон қилиб кўтарадилар. Абдураҳимбий оқил, ҳушёр ва тадбиркор эди. Унинг хонлик даврида Бухоро амирлиги ҳам ҳарбий, ҳам иқтисодий жиҳатдан заифлашиб қолган эди.
Бу ҳолатни ғанимат ҳисоблаган хон ўзбек ва сартидлардан аввал йигирма минг, кейинроқ ўттиз мингдан иборат лашкар тўплаб жадаллик билан урушга тайёргарлик кўради, қисқа муддат ичида тайёргарликни якунлаб Хўжандга юриш қилади, деярли қаршиликка учрамай Хўжанд вилоятини қўлга киритиади. Вилоятга ўз ноибларини тайинлаб, маҳаллий раҳбарларга совға-саломлар бериб, иззат-икром билан уларга ҳам ҳар хил лавозимларни тақсимлаб беради.
Яна бир йил ўтиб, пухта тайёргарлик кўриб Ўратепа вилоятига юриш қилади, қисқагина жангдан сўнг Ўратепа ҳам Қўқон хонлиги тасарруфига ўтади. Бир қанча муддат ўтиб Қўқонга қайтади. Ҳарбий муваффақиятлардан руҳланган Абдураҳимхон бўлажак катта жангларга тайёргарлик кўра бошлайди, бир қанча муддат ичида лашкар сонини ва жанговар ҳолатини ошириб, Самарқанд томонга юриш бошлайди.
Бир неча кунлик шиддатли жангу жадаллардан сўнг Самарқанд шаҳри ҳам Қўқон хонлигига тобеликни тан олади. Ғолибликни қўлга киритган хон шаҳарнинг уламо ва умароларини тўплаб уларга инъому совғалар бериб бир қанча фурсат ўша ерда қолиб кетади. Ғалабани мустаҳкамлаш ниятида Шаҳрисабз ҳокими Олимбек Ваннавмийга элчи юбориб, унниг қизини ўзига талаб қилади. Олимбек хон илтимосига розилик билдириб элчиларни иззат ва икром билан кузатади. Бир неча кунлик тўй-томошалардан сўнг Абдураҳимбий Олимбекнинг СКАЧАТЬ