Асаб кучи. Поль Брэгг
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Асаб кучи - Поль Брэгг страница 7

Название: Асаб кучи

Автор: Поль Брэгг

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-992-38-2

isbn:

СКАЧАТЬ натижада ҳаётий аъзолар ҳаракати кескин тезлашади. Инсон чўчиганида ёки қаттиқ қўрққанида юрак уриши, нафас олиши тезлашади, ичаклар ҳаракати активлашади. Чўчиш ёки қўрқувдан бироз вақт ўтгандан сўнг ўзимизни сиқиб ташланган лимонга ўхшатамиз, яъни бўшашиб кетамиз, чунки бирданига катта миқдордаги асаб кучи сарфланди.

      Яқинда мен ўрмонда юрган икки ўспирин йигитлар ҳақида матбуотдаги мақолани ўқидим. 15-16 ёшдаги йигитлар ўрмонда юрган вақтида бирдан кучли бўрон бошланиб, чақмоқ бир дарахтни йигитлардан бирининг устига йиқитади. У қўрқув ва оғриқдан қаттиқ қичқиради. Шунда бақувват асаб кучига эга бўлган шериги ўта оғир дарахтни кўтариб, ўртоғини озод қилади ва елкасига ортиб беш мил йўл босади.

      Эртасига жабрланган йигитнинг ота-онаси ва уч-тўрт қўшнилари воқеа содир бўлган жойга боришганида ҳаммалари ўша дарахтни кўтара олмайди.

      Биз бақувват асаб кучини барпо қилишни, ҳужайра резервуарларини тўла сақлашни ва ҳар қандай тасодифларга тайёр туришни хоҳлаймиз.

Жисмоний емирилиш

      Агар асаб кучимиз емирилган бўлса, биз руҳий ва жисмоний чарчоқни сезамиз, ирода кучи ҳисобига чарчоқни бироз енггандек бўламиз. Кейин эса соғликка зарарли бҲлган зўриқтирувчилардан фойдаланамиз. Чой, кофе, алкогол ҳам ёрдам бермай қўяди. Ёш бўлсак ҳам, ўзимизни қарилардек сезамиз, чунки бизнинг асаб кучларимиз емирилмоқда. Руҳий, жисмоний ва ички кучларимиз бузилишини кузатамиз. Жинсий алоқага бефарқ бўламиз, кўзларимиз нури сўнади, тери ва мушаклар бўшашади, қадам ташлашимиз пружинасимонлигини йўқотади. Натижада ички аъзоларимиз ҳаракати секинлашади. Биз озишимиз ёки семиришимиз мумкин, сўнгра эса «бир замбил ахлатга» айланамиз.

Модда алмашинувининг бузилиши

      Асаб зўриқиши организмда кетаётган жараёнларни жиддий бузилишга олиб келади. Метаболизм шундай жараёнки, унинг ёрдамида озиқлантирувчи моддалар тирик ҳужайраларга айланади, унинг «ёниши» натижасида эса қувват ҳосил бўлади. Ҳар бир тирик аъзо каби ҳар бир ҳужайра модда алмашинуви жараёнида қатнашади. Бу жараён соғлик ва ҳаётий қувват асоси ҳисобланади.

      Асаблар нормал ҳолатда бўлса, метаболизм жараёнлари орасида мувозанат сақланади. Агар асаб кучи емирилган бўлса, табиий мувозанат бузилади, натижада тана озади ёки семиради. Шунинг учун тўғри парҳез тутиш каллориялар билан ўлчанмайди.

      Шунинг учун асаб кучини барпо қиладиган озуқалар истеъмол қилиш керакки, ҳосил бўлган ҳужайралар қувватга айланиб, бир текис модда алмашинувини таъминласин.

      Маълумки, симпатик асаб тизими ҳаётий муҳим аъзоларни бошқаради. Бу асаб тизимининг асосий қисми пневмо-гастрик асаб тизими сифатида маълум.

      Йоглар маълумотига қараганда, уни инсоннинг иккинчи мияси деб аташади. Пневмо-гастрик асаб тизими нафас олишни ва овқат ҳазм қилувчи аъзоларни бошқаради, шунинг учун пневмо (ўпка), гастрик (ҳазм қилувчи) номини олган. Бу тизим бошқа аъзолар билан узвий боғланган. Умуман асаб тизимининг бироз бузилиши пневмо-гастрик асаб тизимига жиддий СКАЧАТЬ