Алкимёгар. Дунё адабиёти хазинаси. Пауло Коэльо
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Алкимёгар. Дунё адабиёти хазинаси - Пауло Коэльо страница 8

Название: Алкимёгар. Дунё адабиёти хазинаси

Автор: Пауло Коэльо

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-20-340-2

isbn:

СКАЧАТЬ – Яъни одамзод ўз тақдирини ўзи танлай олмаслиги ҳақида. Бу китоб, инсонлар оламдаги энг буюк ёлғонга ишониб яшашлари учун яратилган.

      – Оламдаги энг буюк ёлғон нима ўзи? – ҳайрон бўлди Сантяго.

      – Шундай лаҳзалар бўладики, ҳаётимиз бизнинг хоҳишимизга бўйсунмай қўяди, уни тақдир бошқара бошлайди. Ана шу – энг буюк ёлғон.

      – Буни тушунишим қийинга ўхшайди, – деди Сантяго. – Мана, масалан, мени руҳоний қилишмоқчи эди, чўпонликка кетиб қолдим.

      – Жуда соз, – деб маъқуллади қария. – Ахир, сен дунё кезишни яхши кўрасан-ку.

      «Худди фикрларимни ўқиётганга ўхшайди-я», – деб хаёлидан ўтказди йигитча.

      Қария эса қалин китобни шошилмай варақларди, гўё китобни қайтариб беришни умуман хаёлига келтирмаётгандай эди. Қариянинг эгнида араблар яктаги борлигини Сантяго энди пайқади – умуман олганда, у ажабланарли ҳол эмасди: Тарифни Африка соҳилларидан бир неча соатда кечиб ўтиш мумкин бўлган торгина бир бўғоз ажратиб турарди. Араблар бу шаҳарга тез-тез келишар – майда-чуйдалар сотиб олишар ва бир кунда бир неча бор ғалати ибодат билан машғул бўлишарди.

      – Сиз қаердансиз? – деб сўради Сантяго қариядан.

      – Ҳамма жойдан.

      – Бунақаси бўлмайди, – деди йигитча. – Ҳеч ким ҳамма жойдан бўлолмайди. Масалан, мана мен чўпонман, дунёни кезиб юраман, лекин мен ҳам битта жойдан – тоғида қадимий қалъаси бор шаҳарданман, ўша жойда дунёга келганман.

      – Ундай бўлса, мен Салим шаҳрида туғилганман.

      Сантяго Салимнинг қаердалигини билмасди, уялиб қолмаслик учун сўраб ўтирмади. У бозормайдонга кўз ташларэкан, уёқдан-бу ёққазирюгурибўтаётган одамларнинг ташвишли қиёфалари эътиборини тортди.

      – Хўш, Салим тинчми, нима янгиликлар?

      – Ҳар доимгидай.

      Сантяго шаҳар ҳақида ҳеч вақо билолмади. Лекин бир нарса аниқ, бу шаҳар Андалусияда эмас, бўлмаса Сантяго албатта биларди.

      – Хўш, сиз у ёқда нима иш қиласиз?

      – Нима иш қиламан? – Қария хохолаб кулиб юборди.

      – Уларга ҳукмронлик қиламан. Мен – Салимнинг шоҳиман.

      «Баъзан одамларнималарни валдирашмайди, – деб ўйладийигитча. – Тўғриси, ейиш-ичишдан бошқа нарсани хаёлига келтирмайдиган гунг қўйлар билан гаплашган минг марта афзал. Ёки – китоб ўқиш керак – улар ғаройиб ривоятларни айтиб беради, униям сен хоҳлаган пайтингда холос. Одамларбилан сўзлашсанг, тамом, расвои радди: томдан тараша тушгандай бир гап айтади, кейин аҳмоқ қилинган хўсадай ўтирасан – нима деб жавоб беришингни билмай».

      – Менинг исмим? Маликсиддиқ, – деди қария. – Қанча қўйинг бор?

      – Етарли, – Сантяго ҳам аниқ жавоб қилмади.

      – Ростданми? Қўйларингни етарли деб ҳисобласанг, демак, менинг ёрдамим керак эмас экан-да.

      Йигитчанинг астойдил аччиғи чиқди. У ёрдам-пордам сўрамаган бўлса. Қариянинг ўзи аввалига шароб сўради, сўнгра китобини СКАЧАТЬ