Алкимёгар. Дунё адабиёти хазинаси. Пауло Коэльо
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Алкимёгар. Дунё адабиёти хазинаси - Пауло Коэльо страница 10

Название: Алкимёгар. Дунё адабиёти хазинаси

Автор: Пауло Коэльо

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-20-340-2

isbn:

СКАЧАТЬ хазинанинг ўндан бирини лўли кампирга ваъда қилганини айтди.

      – Лўлилар ҳақини қандай ундириб олишни билади, – деб хўрсинди қария. – Сен шу нарсани билиб қўй – дунёдаги ҳамма нарсанинг ўз баҳоси бор. Олам Сарбозлари одамзодга худди ана шуни таълим беришга ҳаракат қилади. – У Сантягога китобни узатди. – Эртага, худди шу пайтда қўйларингни ўндан бирини олдингга солиб келасан. Хазинани топиш йўлини ўшанда айтиб бераман.

      Қария майдон бурчида ғойиб бўлди.

      Сантяго яна китобга кўз тикди, аммо сўзлар бўйсунмади – у фикру ёдини жамлай олмасди. Қария билан суҳбатдан сўнг ҳали ўзига келмаган, ҳаяжонда эди, чунки қария ҳақиқатни айтганлигини ҳис қилиб турарди. Йигитча маккабодроқчинингараваси ёнига борди ва бодроқсотиб олди, бирхаёли сотувчига қария у ҳақда нима деганини айтсамми деб ўйлади-ю, «барибир фойдаси йўқ», деб фикридан қайтди.

      «Баъзан ҳаммасини ўз ҳолича қолдирган маъқул», – деб ўйлади у. Айтсанг тамом, қизиларавачасига кўникиб қолган сотувчи шу ишимни ташласаммикан, деб уч кеча-ю учкундуз ухламай чиқади. «Шу азобдан уни халос қилиб қўя қолай».

      Сантяго хаёлларга ғарқ бўлиб, боши оққан томонга қараб йўл олди, бир пайт ўзига келиб қараса бандаргоҳда, мўъжазгина деразаси бор кичкина уйчанинг ёнида турибди. Бу ерда Африкага борадиган кемаларга чипта сотилар экан. Дарвоқе, Миср деганлари Африкада-ку.

      – Нима хизмат? – деб сўради чипта сотувчи.

      – Балки эртага сизлардан чипта сотиб оларман, – деб жавоб қилди Сантяго ва нари кетди.

      Бор-йўғи битта қўйни сотсанг, олам гулистон – ўзингни Африкадаман деб ҳисоблайвер. Бу фикр уни довдиратиб қўйди. Паттачи эса ёрдамчисига ҳасрат қилди:

      – Хаёлпарастлардан яна биттаси. Чўнтакда ҳемири йўқ, яна саёҳатга чиқмоқчилар.

      Чиптахона деразаси ёнида тураркан, Сантягонинг ёдига қўйлари тушиб кетди ва бирданига уларнинг ёнига қайтиш истаги вужудини қамраб олди. У роппа-роса икки йил давомида чўпонлик санъатини мукаммал эгаллади – энди жун Қирқишда ҳам, қўзилатишда ҳам, қўйларни бўрилардан ҳимоя қилишда ҳам унинг олдига тушадигани йўқ эди. Андалусия яйловларини беш бармоғидай билар, ҳар бир қўйнинг баҳосини эса кўзини юмиб айтиб бера оларди.

      Суруви кутиб турган қўтонга қайтаркан, Сантяго энг узоқ йўлни танлади. Бу шаҳарнинг ҳам ўз қасри борэди, йигитча қияликдан кўтарилиб қалъа деворига чиқиб, бироз ўтиришга аҳд қилди. Бу ердан Африка кўриниб турарди. Аллазамонлар худди ана шу Африкадан маврлар сузиб келишиб, қарийб бутун Испанияни забтэтишганини кимдир унгаҳикоя қилиб берганди. Сантягонинг маврларни кўрарга кўзи йўқ эди: лўлиларни ҳам ўшалар олиб келган бўлса керак.

      Қалъадеворидан яқиндагина улар қария билан суҳбат қурган бозормайдони кафтдагидек кўриниб турарди.

      «Уни менга дуч қилган лаҳзаларга лаънатлар бўлсин», –деб хаёлан қарғанди йигитча. Ахир, бор-йўғи лўли кампир тушни таъбирласа кифоя эди. Қизиқ, на лўли, на қария СКАЧАТЬ