Название: Аслингиздек бўлишга тайёрмисиз?
Автор: Юлдузхон Назар
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-6607-5-5
isbn:
Одам алайҳиссалом уйғонганларида олдиларида гўзал бир аёлни кўрадилар ва ҳайрон бўлиб: “Сен кимсан, нима учун бу ердасан?” деб сўрайдилар. Онамиз эса: “Мен Ҳаввоман, кўнглинг хотиржам ва ҳузур топиши учун Аллоҳ мени яратди”, деб жавоб берадилар.
Аллоҳ Одам ато ва момо Ҳаввони жаннат неъматларидан хоҳлаганча истеъмол қилишларини, завқланиб, ҳузурланиб яшайверишларини айтади. Фақат биргина дарахтга яқинлашмасликни, унинг мевасидан тановул қилмасликни, шайтоннинг сўзига кирмасликни буюради.
Аллоҳга итоатсизлик
Одам Ато билан момо Ҳавво жаннатда яшай бошлайдилар. Лекин шайтон тинч эмас эди. У нима қилиб бўлса ҳам Аллоҳ ман қилган дарахтнинг мевасидан уларга едириши керак эди. Секин-асталик ва ниҳоятда усталик билан уларга яқинлашар, жаннатда фақат фаришталар абадий яшашини, шунинг учун ҳам Аллоҳ уларни Ерга юбормоқчи эканлигини айтади. Ман қилинган дарахтни кўрсатиб эса: “Ким шу дарахт мевасидан еса, жаннатда абадий яшайди, шунинг учун ҳам Аллоҳ бу дарахтни сизларга ман қилди, У сизларни Ерга туширмоқчи”, деб ана шу дарахт мевасидан ейиш керак эканлигига уларни ишонтира бошлайди. Шу даражада аврай бошлайдики, ахийри уларнинг диллари оғиб, ана шу дарахт мевасини истъемол қилишади. Биринчи марта Одам кўнглига ақл шубҳани солди, нафсни устун кўрсатиб қўйди. Шайтонга эса худди шу нарса – Одамнинг ақли, нафси устун келиб, Аллоҳга итоатсизлик қилиши керак эди.
Ана шу итоатсизлик сабаб Аллоҳ Одам алайҳиссалом ва момо Ҳаввони Ерга тушишга амр қилади.
Ушбу қиссани муфассир Нуъмон Али Хон жуда ҳам гўзал тафсир қилади ва бир нарсага эътиборни қаратади: Биринчидан Аллоҳнинг Қаламида Одам алайҳиссаломни Ерда халифа бўлиши битилган. Лекин у зотнинг ҳаётлари Ерда бошланмади, жаннатда бошланганлигини ва бу бежиз эмаслигини таъкидлайди. Жаннатда яшаганларида Аллоҳ Одам ато ва момо Ҳаввога жаннатда ниманики истасалар шу нарса муҳайё бўлишини, фақат биргина дарахт мевасига яқинлашмасликни, унинг мевасидан ейишни ман қилади. Шайтон эса уларни авраб йўлдан уради ва натижада Аллоҳ уларни ерга туширади. Бу бир тақдири азал ҳақида бўлиб, яхши тақдирга ҳам, ёмон тақдирга ҳам ўзимиз сабабчи бўлишимизга бир ишора эканлигини билдиради.
Иккинчидан, Ер – Улуғ Аллоҳнинг Қаламида битилган режаси. Инсонлар жазони ўташ учун Ерда дунёга келмайдилар. Аллоҳ ҳали Ерни яратмасдан бурун, унда ўсимлик, дарахтлар, ҳайвонларни яратмасдан, осмонлардаги фаришталар ва ердаги жинларни яратмасдан туриб, бизни Ерда яшашимизни Ўз Қаламида битган. Аллоҳ Ерни биз инсонларни муносиб ҳаёт кечиришимиз учун яратди. Қуръонда Аллоҳ Одам атони ва унинг авлодларини СКАЧАТЬ