Аслингиздек бўлишга тайёрмисиз?. Юлдузхон Назар
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Аслингиздек бўлишга тайёрмисиз? - Юлдузхон Назар страница 11

Название: Аслингиздек бўлишга тайёрмисиз?

Автор: Юлдузхон Назар

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-6607-5-5

isbn:

СКАЧАТЬ ҳасад унинг кўнглини бутунлай эгаллаб олди. Аллоҳ яратган мавжудотга ёмон назар билан, ёмон ният билан қаради, чунки унинг ичи ифлосланган – шайтон бўлган эди. Шу сабаб у Аллоҳнинг раҳматини унутди, натижада эса “иблис”га айланди. Одам танасига ҳали Руҳ кирмасдан бурун иблис инсониятга душман эканлигини билдирди. Жиннинг ўз исми тахминан Разозил бўлган. Баъзи манбаларда эса Азозил деб айтилади. Энди эса у иблис – шайтон номини олди. Бу ҳам инсоният учун бир яхшигина сабоқ. Унинг шу вақтгача қилиб келган ибодатлари қаёққа кетди? Ахир у икки ракат намозни тўрт минг йил давомида ўқиган эди-ку!?

      Одам нафас ола бошлади

      Шундай қилиб, тана анча муддат турди. Руҳ, жон, қалб бўлмаган қуруқ, бўш тананинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Аллоҳ унга Ўз руҳидан уфурди, жон ато этди. Ва тананинг ҳар ерида эт ва қон пайдо бўлди, мияга жон кирди, кўзларга жон кирди, нафас ола бошлади. Одам ато бирдан кўзларнини очдилар. Кўзларини очишлари билан жаннатнинг гўзаллигини кўрадилар ва шу заҳоти унга ошиқиб, юрмоқчи бўлдилар, лекин ҳали оёқларига жон кирмаган эди. Одамнинг сабрсизлиги ҳам шундан пайдо бўлган экан. Оёқларига жон кириб бўлгач, Одам алайҳиссалом акса урадилар ва “Алҳамдулиллоҳ” деб айтадилар. Аллоҳ эса бунга жавобан: ярхамука Роббик! Роббинг сенга раҳм қилсин, деб жавоб беради.

      Аллоҳ Одам алайҳиссаломга фаришталар ёнига боришларини айтади. Фаришталар ёнига борганларида Аллоҳ Одам алайҳиссаломга сажда қилаётган фаришталарга “Ассалому алайкум” дегин дейди. Одам алайҳиссаломнинг саломларига фариштлар: “Ваалайкум ассалому ва раҳматуллоҳ!” деб жавоб берадилар. Яъни, “Сенга ҳам тинчлик, саломатлик ва Аллоҳнинг раҳмати бўлсин”, деб жавоб беришади. Аллоҳ Одам алайҳиссаломга: “Бу Сени ва Сенинг авлодларинг саломлашуви бўлади”, деб айтади. Шунинг учун ҳам биз саломлашганимизда фаришталар қўшган “раҳмат” сўзини қўшиб саломлашишимиз даркор экан. Аллоҳ Одам алайҳиссаломга “Бу сенинг авлодларинг саломлашуви” деб айтганида, Одам алайҳиссалом уларнинг авлодлари ким экани ҳақида ҳали билмаган бўладилар ва буни Аллоҳдан сўрайдилар. Шунда Аллоҳ Одам алайҳиссаломнинг умуртқаларидан ( баъзи манбаларда белларидан) Одам алайҳиссаломнинг барча авлодлари руҳларини чиқариб олиб уларга кўрсатади (Молик, ат-Термизий, Абу Довуд. Умар ибн Ҳаттобдан ривоят қилинган). Барча авлод, наслларини, фарзандларини… Биринчи фарзандларидан бошлаб, то охирги Қиёмат кунини кўрадиган фарзандларигача кўрсатган экан. Одам алайҳиссалом кўз ўнгиларида неча минг йиллар давомида Ерда яшайдиган наслларни – Инсонлар руҳини кўрадилар ва Аллоҳдан: Эй Роббим! Булар кимлар? деб сўрайдилар. Аллоҳ: “Булар сенинг зурриётларинг, сенинг авлодинг”,деб жавоб беради. Аллоҳ Одам алайҳиссаломга бу дунёга келадиган ҳар бир авлодининг ким бўлишини, уларнинг исмларини таништиради. Ҳар биримизнинг пешонамизга неча йил умр кўришимиз ёзиб қўйилган эди. Бизнинг исмларимизни, ким бўлишимизни бу дунёга келмасимиздан аввал Одам алайҳиссалом билган эканлар.

      Аллоҳ СКАЧАТЬ