Изқувар Пуаро. Агата Кристи
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Изқувар Пуаро - Агата Кристи страница 7

Название: Изқувар Пуаро

Автор: Агата Кристи

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-28-684-9

isbn:

СКАЧАТЬ уйни бувамнинг даҳосига тикланган ёдгорлик деб ҳисоблайман, – деди мисс Гриншоу. – Уйни нега сотмаслигим ёки ижарага бермаслигим ҳақида жуда кўп одамлар келиб сўрашади. Квартирада нима қиламан. Уй меники бўлса, мен унда яшасам. – Мисс Гриншоу ўз ўтмишини эслаб, жим бўлиб қолди. Сўнгра яна сўзлай бошлади:

      – Биз оилада уч киши эдик. Лаура узоқда яшайдиган руҳоний ёрдамчисига турмушга чиқди. Отам руҳонийларга боқий дунё неъматлари ёт, деб уларга ҳеч қандай бойлик бермади. Лаура тўлғоқ пайтида оламдан ўтди. Бола ҳам ўлди. Нетти эса бир отбоқар билан қочиб кетди. Отам уни ҳам меросдан маҳрум қилди. Унинг эри – Флетчер жудаям келишган бўлса-да, ярамас одам эди. Флетчер билан кетиб Неттининг бахти очилди, деб ўйламайман. Шундоғам кўп яшамади. Улардан бир ўғил қолди, холос. Баъзи-баъзида ўша боладан менга хат келиб туради. Шундай бўлса-да, у Гриншоулар авлодидан эмас. Мен – бу авлоднинг сўнгги вакилиман.

      У букчайган елкасини кибр билан кўтариб, похол шляпасини чаққонлик билан тўғрилаб қўйди. Кескин бурилиб:

      – Ҳа, миссис Крессуэлл, нима гап? – деди.

      Уй томондан келган аёл, айниқса, ёнма-ён турганда, мисс Гриншоуга сираям ўхшамасди. Миссис Крессуэллнинг ҳафсала билан бўялган сочлари ажойиб йўсинда турмакланганди. У гўё катта бир тантанага тайёргарлик кўрган француз хонимларидек ясаниб олибди. Эгнидаги қора кўйлак ипакдан тўқилгандек туюлса-да, бу кўйлак яқиндан қараганда сатиннинг бир тури экани маълум бўларди. Унинг овози салобатли эшитиларкан.

      – Треска балиғидан олиб келишни Альфредга айтгандим, у боришни хоҳламади.

      – Хоҳламади, дейсизми?

      – Хоним, Альфред жуда димоғдор-да.

      Кутилмаганда мисс Гриншоу лой бўлган икки бармоғини лабига яқинлаштириб, қулоқни қоматга келтиргудек ҳуштак чалди. Шундай қилиб у Альфредни чақирди.

      Ҳуштак овозини эшитиб боғ бурчагидан қўлида белкурак ушлаган ўспирин чиқиб келди. Унинг чеҳраси очиқ, мулойим эди. Яқинлашаркан, миссис Крессуэллга бошқача қараб қўйди.

      – Мени чақирдингизми?

      – Ҳа, Альфред. Нима гап ўзи? Нега балиқ олиб келишга бормадинг?

      – Сиз айтсангиз, бораман, мисс, – деди ийманиб Альфред. – Фақат буюрсангиз бўлгани.

      – Ҳа, мен шуни хоҳлайман. Кечга балиқ ейишни истайман.

      – Хўп бўлади, мисс.

      У миссис Крессуэллга ёвқараш қилди-ю, нимадир деб тўнғиллади.

      – Меҳмонларнинг келиши худди биз кутгандек бўлди, – деди Гриншоу хоним. – Шундай эмасми, миссис Крессуэлл?

      Миссис Крессуэлл шошиб қолди:

      – Кечирасиз, хоним, тушунолмадим.

      – Жуда яхши тушуниб турибсиз, – деди бошини қимирлатиб мисс Гриншоу.

      – Номига васиятнома ёзилаётган одамнинг унга аралашишга ҳаққи йўқ. Тўғрими? – деди у Реймонд Уэстга юзланиб.

      – Тўғри, – тасдиқлади Реймонд.

      – Мен қонунларни яхши тушунаман, сизлар СКАЧАТЬ