Улуғбек хазинаси. Одил Ёкубов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Улуғбек хазинаси - Одил Ёкубов страница 25

Название: Улуғбек хазинаси

Автор: Одил Ёкубов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ заргар эди!..

      Эгнида авраси кимхоб, олмахон пўстин, бошида учига дур қадалган тулки телпак, заргар кичкина, лекин пишиқ қоматини тик тутиб, фил тишидан ясалган асоси билан ерни дук-дук уриб ўтиб кетди. У Қарноқийни кўрмади. Қарноқий ўтирган томонга қайрилиб қарамади, лекин қараганда ҳам соч-соқоли ўсиб кетган, эгнига жанда, бошига эски кулоҳ кийган бу фақир дарвешни танирмиди?

      Қарноқийнинг эсига мавлоно Али Қушчининг совчилиги ва бу такаббур чолнинг айтган гаплари тушди: “Бу мусофир шоир мадрасада мутолаа қилурмен деб, ақлидан озибдур… Ул фақир Салоҳиддин заргарнинг набирасини сўрамоқдан аввал қорнини тўйдурсин!”

      Рост, Қарноқий бу сўзни мавлоно Али Қушчининг оғзидан эмас, бошқа бир одамнинг оғзидан эшитди. Совчиликдан қайтган устод эса унинг кўнглини кўтаришга, ҳар хил ҳикоялар айтиб уни овунтиришга уринди. Лекин устоднинг маъюс чеҳрасида шундай бир изтироб барқ уриб турдики, Қарноқий гап-сўзсизоқ ҳаммасига тушунди… Мавлоно Муҳиддин-чи? У бир неча кунгача шогирдининг юзига тик боқолмай, ўзини четга олиб юрди. Лекин бундан не фойда? Бунчалик ерга уриб, хор қилар экан, бошда уни шогирдликка олиб не қиларди: уйида ожизалар учун дарсхона очиб, Хуршида бонунинг мутолаасини унга топшириб не қиларди?..

      О, ўша кунлар! Мавлоно Муҳиддиннинг жавонлари китобга тўла осуда хонасида ўтган масъуд дақиқалар!.. Хуршида бону ҳамиша юзига қандайдир зар толалар сочилган ҳарир ипак дурра ташлаб, бежирим кобулий ковушчаси билан ерни унсизгина босиб оҳиста кириб келар эди. Бону ўртага тутилган ҳарир дарпарданинг у томонига ўтирар, ўзиям аввал жуда ийманиб, бошини бир томонга эгиб, жимгина қулоқ солар, лекин мутолаа давомида очилиб кетар, юзини тўсиб турган ипак дурраси бир четга сурилиб, ҳаё ва ҳаяжондан ял-ял ёнган мулойим юзи, чарақлаб турган оҳу кўзлари, бутун ёшлик латофати, иффати, хаёлий гўзаллиги билан намоён бўларди… Қаландар Қарноқий ўзининг илк шеърларини ўша мутолаа хонасида битган ва илк бор Хуршида бонуга ўқиб берган, зотан уни шоир қилган ҳам шу дилбар ва оқила қиз эди… Ҳа, ҳаётининг аччиқ-чучугини татиб кўрмаган, ўн гулидан бир гули очилмаган бу нозик қиз… қирққа бориб қолган, чекмаган заҳмати, кўрмаган балоси қолмаган Қаландардан донороқ чиқди: Қарноқий қизга ўз кўнглини очиб, совчи юбормоқчи эканини айтган кечаси… ундан кичик бир мактуб олди. Қиз у билан хилватда учрашмоқни тилаган эди.

* * *

      Улар мавлоно Муҳиддиннинг боғида, жар бўйидаги кекса ёнғоқ тагида учрашдилар.

      Ургут тоғларидан ғир-ғир шабада эсиб турган, илиқ баҳор оқшоми эди…

      Оёғига қўнжи гулдор қизил сахтиён этикча, эгнига пуштиранг шойи кўйлак устидан бели хипча мурсак кийиб, бошини оқ тивит рўмол билан танғиб олган Хуршида бону, қўлида қандайдир тугунча, ёнғоқ остига, айтган пайтига етиб келди. У қалтирар, оёғида зўрға турар эди. Бонунинг келишига ҳануз инонмай титраб турган Қарноқий эс-ҳушини йўқотиб, довдираб қолди. Бону эса, энтика-энтика дарҳол қочишни, Самарқанддан СКАЧАТЬ