– Менга қара! – деди ҳар сўзини таъкидлаб.
– Мен сенинг хуторингга бориб тўй қиляпманми? Барзанги типирчилаб, Рустамнинг оёғини суриб ташлашга уринган эди, Рустам қаттиқроқ босди.
– Гапир! – деди тахдид билан.
– Тўй қаерда бўляпти?
– Барзанги кўзини олайтириб сўкинди.
– Шунақами? – Рустам қўлини тағин бўғзига тақаши билан барзанги ювош тортиб қолди.
– Билиб қўй! – деди Рустам тишлари ғижирлаб.
– Одамлар хоҳлаганча тўй қилади. Хоҳласа эрталабгача карнай чалади. Тушундингми? Шаҳноза шундагина йўлакка одам тўлиб кетганини пайқади. Ҳеч кимдан садо чиқмас, ҳамма у ёғи нима бўлишини қутиб турганга ўхшар эди.
– Кечирим сўра! – деди Рустам таҳдид билан. Барзанги қаддини ростламоқчи бўлганида Рустам елкасидан қаттиқроқ босди.
– Кечирим сўра!
– Кечирасан… – Барзанги хириллаб, юзини ўгирди. Шаҳнозанинг қулоғи остида гуддиракдек қўрқинчли овоз янгради.
– Нега миллатчилик қиласан, ўв?! Йўқ, бу овоз баланд эмас, асабий эмас эди. Жуда осойишта, ишончли ва шунинг учун ҳам хатарли эди. Ким ўзи бу одам? Зинадагилар орасидан арвоҳдек озғин, заҳил юзли чол ажралиб чиқди. Бошида қора шляпа, эгнида қора плаш, оёғида яп-янги ялтироқ туфли.
– Миллатчилик қилма! – деди чол тошбақаникига ўхшаш ингичка бўйнини чўзиб.
– Миллатчилик қилма, бола! Рустам калтакесакни кўриб жиркангандек юзини бурди. Барзанги қаддини ростлаб, майкаиштонининг чангини қоқди.
– Барибир сени қаматаман!
– Қамата қол! – Рустам негадир кулди.
– Эшитиб қўй, – деди таъкидлаб.
– Ҳамманинг олдида айтяпман. Ернинг тагидан бўлсаям топаман-да, сўйиб кетаман!
– Оғзингга қараб гапир, бола! – Бояги «арвоҳ» қўлини пахса қидди.
– Умринг турмада чирийди, аҳмоқ!
ТЕРГОВ ҲУЖЖАТИДАН
Ғаниев Соат Ғаниевич. Етмиш беш ёшда. Иттифоқ миқёсидаги пенсионер. Миллати – йўқ. Сўққабош. Аввал судланмаган. Қатортол мавзеи, 40-уй, 41- хонадонда истиқомат қилади. 1941 йилдан бери партия аъзоси. Қизил Юлдуз, Жанговар Қизил Байроқ орденлари, олтита медаль нишондори.
– Гражданин Ғаниев! Еттинчи ноябрдан саккизинчи ноябрга ўтар кечаси қаерда эдингиз?
– Биринчидан, ўртоқ терговчи, мен «гражданин Ғаниев» эмас, истеъфодаги полковник, ўртоқ Ғаниевман! Марҳамат қилиб, ўртоқ полковник, деб мурожаат этишингизни сўрайман. Ўртоқ Комиссар, десангиз ҳам розиман. Мени таниганлар «ўртоқ Комиссар», дейишади.
– Биз сизни гувоҳ сифатида повестка билан…
– Повесткангизни пишириб енг! Хоҳласам, генералнинг ўзи билан гаплашиб қўя қоламан!
– Марҳум Шоматовни биринчи бўлиб сиз…
– Ҳа-я, СКАЧАТЬ