– Дўхтир чақирсаларинг-чи! – деди Қурбоной хола изиллаб. – Хотини қаёқда, хотини!
– Шунақа бўлишини билардим, – деди кимдир беписанд оҳангда.
Қурбоной хола бу совуқ гап кимдан чиққанини англамай аланглаган эди, праписир ўғлининг елкасига мушт туширди.
– Ўчир овозингни, аҳмоқ!
Ота-бола ҳамон ўша кийимда эди: бошида чўққисимон қалпоқ, эгнида олимпийка.
– Дўхтир қани, дўхтир? – деди Қурбоной хола илтижо билан. – Инсофларинг борми, чақиринглар ахир!
Комиссар Рустамнинг билагини ушлаб, томирини текширди.
– Докторнинг кераги йўқ, – деди совуққонлик билан. – Милицияга қўнғироқ қилиш керак.
ТЕРГОВ ҲУЖЖАТИДАН
Шоматова Шаҳноза. Йигирма бир ёшда. Олийгоҳнинг тўртинчи курс талабаси. Миллати – ўзбек. Турмуш курган. Аввал судланмаган. Қатортол мавзеси, 9-уй, 23-хонадонда истиқомат қилади.
– Сиз марҳум Шоматов Рустамнинг хотини эканлигингизни тасдиқлайсизми?
– Ҳа.
– Тўйинглар қачон бўлган?
– Шу йили ёзда.
– Аниқроғи?
– Саккизинчи август куни.
– Ҳозир турган уйларингга қачон кўчиб келгансизлар?
– Сентябрнинг охирида.
– Унгача қаерда тургансизлар?
– Қайнонамникида. Пскентда.
– Ҳовлинглар каттамиди?
– Нима десам экан… Эл қатори ҳовли…
– Гражданка Шоматова, айтинг-чи, нима учун Пскентдаги ҳовлида турмай, Тошкентга кўчиб келдингизлар? Қайнонангиз билан орангиз бузилдими?
– Ойимлар билан аҳил эдик.
– Овсинингиз билан-чи?
– У киши билан ҳам.
– Бўлмаса нега…
– Ҳар куни олтмиш чақиримга қатнашимиз керакмиди?
– Бир нарсага келишиб олсак, гражданка Шоматова… Саволни мен бераман! Олтмиш чақиримга қатнаш оғирлик қилган бўлса, нега талабалар ётоғидан жой олмадинглар?
– Рустам акам хоҳламадилар. Алоҳида уй олиш учун ҳаракат қилдилар.
– Шоматов бир вақтлар судда ишлаганидан хабарингиз борми?..
– Айтгандек бўлувдилар.
– Ишдан нега кетган экан?
– Аниғини билмайман.
– Сиз тўртинчи қурсда ўқийсиз. Эрингиз иккинчи курсда бўлган…
– Агар Афғонистонга олиб бориб, урушга солишмаса, Рустам акам ҳам тўртинчи курсда бўлардилар.
– Тушунарли… Эрингиз Афғонистонда хизмат қилган, байналмилал жангчи сифатида ўзига берилган имтиёзлардан фойдаланган… Навбатсиз уй олган…
– Рустам акам у ёққа борганларини дастак СКАЧАТЬ