Қуёш ботаётган пайт. Хабиб Темиров
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қуёш ботаётган пайт - Хабиб Темиров страница 7

Название: Қуёш ботаётган пайт

Автор: Хабиб Темиров

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-577-96-1

isbn:

СКАЧАТЬ жон сақлашибди. Лекин колхоз тузилиб, унинг темирчилик устахонасига кўмир керак бўлибди: қишда этакдаги пахтазорлар пахтасини қуритиш учун зарур эди. Кишилар чўл ичкарисига бориб саксовул кесиб келишга эринадиган одат чиқардилар. Чунки энди бунга ҳожат йўқ эди. Боғларнинг боғбонлари “қулоқ” бўлиб олис ўлкаларга бедарак кетишди. Колхоз эса буғдой экиш билан овора, боғлар эгасиз. Нурназар бобонинг ҳайрат билан ҳикоя қилишича, бир челаккина кўмир тайёрлаш учун йўғон-йўғон зардолилардан беш-олтитасини ёндиришаркан. Шу тахлит тобора юқорилаб, тоғлар қўйнига кириб боравердилар. Фақат чўққилар этагидагиларигина жон сақлаб қолишган. Кейинроқ, уруш арафасида ва ундан сўнг Россия ва Украинанинг дашт ҳудудларидан “маҳаллий аҳолига чорвачиликни ўргатиш ва… маданиятини ошириш” учун махсус йўлланмалар билан юборилиб, давлат хўжалигини бошқарган мутахассислар бу боғлар атрофига ерли халқ “ўрис дарахт”, деган ягона ном билан атовчи акас, арғувон, жўка, эман, заранг сингари манзарали дарахтлар эктиришиб, ўзларича тоғ ўрмонлари яратишга ҳаракат қилишган. Уларнинг ҳам анча қисми ўтин бўлиб кетибди. Лекин улар-ку майли, мевали боғларга юраги ачийди одамнинг. Ҳар тугул, яқиндан бери янги директорнинг азму шижоати билан уларни тиклаш, кенгайтириш ҳаракати бошланди.

      …Ажиб боғлар. Уларда ер юзидаги жамики анвойи мевалар, гуллар бор. Бир томони полиз, яна бир томони чўққилар пойига туташган яйловлар. Бу боғ улкан бир дара қўйнида ястаниб ётибди. Пастда чўл, бепоён саҳро. Икки ёнда ҳад-худудсиз пахтазорлар. Шу боис бу боғлар баҳри муҳитдаги омонат оролчаларга ўхшайди. Ғалати бир ташбеҳ: оппоқ бир бепоён, бесарҳад баҳри муҳит. Оппоқ тўлқинлар… Йўқ, бу кўпиклар эмас, пахта чаноқлари. Қайси бир шоир айтганидек, “Чаноқларда қаймоқдай кўпирар пахта”. Ўлма-е, шоири замон!

      Дарвоқе, боғлар… тоғлар қўйнига шу қадар чуқур кириб кетганки, дафъатан топиш қийин, эътибордан четда, гўё кимдир уларни яшириб қолгандай. Эҳтимол, бунинг сабаби уларнинг қадимийлигидир. Назардан четда, эгасиз қолганидир. Унутилган боғлар, эгасиз боғлар… Бунинг яна бир боиси бор. Бир вақтлар тоғ оралиқларидаги қишлоқлар аҳолиси чўлга – янги ўзлаштирилаётган ерларга “ихтиёрий” равишда кўчириб кетилди. Қишлоқлар, яйловлар, боғлар ҳувиллаб қолди. Қўрғонлар, уйлар қор–ёмғирлардан ивиб, эриб, бузилиб, вайрон бўлиб кетди. Бойқушларга ҳам қиладиган иш қолмади бунда. Яйловлар сукунат ичида, фақат тўрғайларга макон бўлиб қолди. Боғлар… боғлар қуримади. Боғлар, не-не кунларни кўрган қадим боғлар маъюс яшайвердилар. Мевалари пишиб, тўкилиб, қуриб, уруғидан янги ниҳоллар униб яшайвердилар боғлар. Фақат парвариш кўрмагани учун чакалакзор бўлиб, ўрмон сингари тиғизлашиб кетдилар.

      Кейин боғларга гоҳ-гоҳида пастдан, дашт қўйнидан одамлар келадиган бўлишди. Уларнинг мевасидан ҳамма бирдек баҳра ола бошлади. Хайрия боғлари бўлди бу боғлар гўё. Кейин уларга эга чиқди. Давлат хўжалиги ихтиёрига ўтди. Сўнгра ўрмон хўжалиги эгалик қилди. Аммо шу йилларда унга бирор кимса ақалли СКАЧАТЬ