Название: Қуёш ботаётган пайт
Автор: Хабиб Темиров
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-577-96-1
isbn:
Муқаддима
Чашмизирак қишлоғида тонг отмоқда. Қиш. Қор қалин. Совуқ чирсиллайди. Ҳаётбоши чўққиси этагидаги булоқлардан бошланиб, катта сойнинг икки қирғоғи бўйлаб Нуробод даштлари қўйнига чўзилиб кетган бу қишлоқ шу топда музлаб қолган дарёга ўхшайди. Яйловлар ҳам изғиринларга мардона кўкрак тутиб, эрта-индин бошланадиган ёруғ кунлар умидида жимгина нафас олади. Сукунат. Мўриларидан кўкимтир тутун осмонга ўрлаётган ҳовлиларда, даралар ичкарисидаги қўра-қўтонларда, офтобрўя ўнгиру адирлардаги ёввойи бодомзорларда, қор қўйнида ястанган яланғоч боғлару ертоклари кўмилган токзорларда сукунат.
Зуҳро юлдузи жунжикибгина кўз очган маҳалда ясси тегирмон ёнидаги ҳовлидан бўй етган қизнинг тиниқ ва аччиқ фарёди отилиб чиқди. Бу фарёд сукунат музларини синдириб, дашт узра таралиб кетди.
– Отажон! Отажоним-эй, меҳрибоним-эй! Бизни кимга ташлаб кетдингиз, отажо-о-о-н. Энди нима қиламиз-эй, отажо-о-о-н!..
Қишлоқ жонланди. Бир неча дақиқа ўтар-ўтмас ҳовли гавжумлашди. Сойнинг икки соҳили бўйлаб яна гурас-гурас одамлар кела бошлади. Тонг ёришгани сари совуқ кучаярди. Кейин изғирин бошланди. Унинг увиллаши ҳовлидаги тобора баландлашаётган йиғи овозига қўшилиб, бутун қишлоқ узра тарала бошлади. Ув-в-в-в-в-в-в! Эй-й-й-й!..
Ким бу шўрлик? Баҳор келишига бир кун, атиги йигирма уч соат қолганда қазо қилган, яшаш ва яшариш фаслига етолмай узилган бу бахти қаро ким бўлди экан?
Жанозага-а-а-а! – Отлиқ хабарчи қир ошиб қўшни Жўш, Чорбоғсой, Охчоб қишлоқларига чиқиб кетди…
Асаримизни бош қаҳрамонлардан бирининг вафоти билан бошлаганимиз андак ножоиз кўринган бўлса ажаб эмас. На иложки, бу ҳаёти дунёда шодлик ва қайғу, туғилиш ва қазо ҳамиша ёнма-ён, бинобарин воқеликни ҳаққоний акс эттиришни ният қилган ҳикоянавис (камтарин маҳрамингиз шу орзуда қўлга қалам олдим) буни назардан қочиролмайди. Ҳар қайсисини тарихий зарурат, ҳаётий ҳақиқат ва албатта, бадиият тақозо этган ўринда тасвирлайди, баён қилади. Шундай дейману яна ўйлайман: шундай бўлган тақдирда ҳам аввал тўй-томошадан гапириб, ғам-кулфатни охирроғига сурсанг бўлмасми эй ровий, деган андишали мулоҳазага бораман. Ахир аҳли мажлису анжуман дейди: бугунги шодиёнада кечаги ғам-аламдан гапирма, ярамга туз сепиб, дардимни янгилама, эй дўст! Гарчи, айни дамларда фоний дунёни тарк этаётган қаҳрамонимизнинг бу борада айрича қараши бор эди ва у: “Бу дунёда нимага интиласиз?” – деган саволга гўёки ҳазиллашиб, “нариги дунёга”, деб жавоб берар, замонасининг севимли шоирларидан бири (Самад Вурғун. Ҳ.Т.)нинг: “Ўлим, эвоҳ бир неъмат, у бир шонли саодатдир!” деган сатрини такрорлаб юришни СКАЧАТЬ