Название: Икки жаҳон оворалари
Автор: Абдужаббор Обидов
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-577-83-1
isbn:
Гулсина унга бир қарадию, кейин кескин бошини буриб, Қалдирғочни шоширди: Гуру юра қол, яхшиси ошхонага борамиз томоқ қақради.
Гулсинани мени Гуля деб чақиравер, сени «Оловидиннинг шамчироғи» фильмидаги малика Будурга ўхшатдим, ўшанақа гўзал ва нозиксан, шунинг учун сени Будур деб чақиришга рухсат бер деганда, Қалдирғоч йўғ-эй, қўйсангчи, нима кераги бор, кейин у ёш малика ёшидан аллақачон ўтган бўлсам, ёки кулгуга қўймоқчимисан, деб ҳайрон қаради.
─ Бўлмаса, Катя деб атайми?
Қалдирғоч бадтар ажабланиб қаради.
─ Топдим, мен Гуля, сен Гурия бўласан. Асло, асло энди бош силкама.
Қалдирғоч, «Гурия – бу ҳур дегани, тўғри келмайди», деб яна тиркашлик қилди.
─ Бўлмаса, Гуру. Эндиям қайсарлик қилсанг, сира гаплашмайман, деб Гуля суҳбатни мухтасар қилган, Қалдирғоч бу янги қисқа номига зўрға кўнганди.
Зинадан кўтарилаётганларида, бояги хизматчи улар томонга қараб қолган, буни Қалдирғоч ўгирилиб денгизга яна бир нигоҳ ташлаганда кўрди, лекин дугонасига ҳеч нима демади. Мазмунан, олдинги сафар келганда орттирган танишларидан бири бўлса керак, йўл-йўлакай ош-қатиқ бўлишлик писта чаққандан ҳам осон унга. Ҳар ҳолда Гулсинани бунақа тез киришимлиги сир эмас, Қалдирғоч қолиб бутун туман билади.
Ошхона шундоқ меҳмонхона корпусига қапиштириб қурилган. Маслаҳатлашиб ҳеч бўлмаса қатиқми, чойми ичиб олишни мўлжаллашди, чунки ошхона эшигида ёпиқ тахтачаси осиқ эди. Хизмат қилаётган сариқ сочли тўнгроқ ходима уларнинг талонларини сўзсиз олди-да, ўртароқдаги столга олиб бориб, «ҳар куни шу столда овқатланасизлар, эслаб қолинглар, номери 101. Хизмат кўрсатиш эса кеч соат тўққизгача, узр, эртага нонуштада кўришамиз», деди.
Гулсина жаҳли чиқиб, бидиллаб берди: «Ҳақингиз йўқ! Мен пул тўлаб қўйганман. Тошкентдан келиб оч қоламанми? Мени тўйдиришга мажбурсизлар, йўқса ўзингизга муаммо орттирасиз».
Қалдирғоч дугонасининг бунақа тезлигидан хабарсиз: аввалига нима дейишини билмай, гапга қўшилмадию, сўнг вазиятга мос йўл танлаб, дугонасини четга тортди.
− Янги жойда, арзимаган нарса учун обрўни тўкиш яхшимас. Юр кетамиз. Халталаримизда қази-қарта бўлса, ҳамёнда пул. Муаммо қилма, Гуля, − деди.
Ва ташқарига йўл олиб бир-икки қадам ташлаганди. Ичкаридан югуриб чиққан қорачадан келган официантка уни тўхтатиб узр айтганча бошқа столга бошлади. Аммо Қалдирғоч энди орқага қайтишни истамай, эшик томон юришни давом эттирди. Официантка ҳам бўш келмай ёпишиб олди. Денгиз ҳайбатли ва улуғворлиги яққол кўринадиган СКАЧАТЬ