Название: Икки жаҳон оворалари
Автор: Абдужаббор Обидов
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-577-83-1
isbn:
Оловиддинга Қорасувдан деҳқон қизини олиб беришди. Тоғаси бу оилани яхши биларкан, совчиликка борган ойиси бир кўргандаёқ, шу қизни келин қиламан, деб туриб олди. У йўқ демади. Қиз − оддий далачи қиз, яъни далада ўсган, мол-ҳол ушлаган, товуқ боққан, гектарчи – ижарага ер олиб картошка, сабзавот экиб, давлатга топшириб келаётган пудратчи деҳқоннинг меҳнатда чиниққан фарзанди эди. Бу вақтда Оловиддинларнинг ҳам ўттиз-қирқ сотих боғида иш кўп, боғ ишидан, уй юмушидан нолимайдиган шундай хотинга у муҳтож эди.
Кейинчалик боғлари мусодара бўлиб, бу ерларга катта йўл тушди. Улар кўчада қолишмади, шаҳар ижроия қўмитаси ичкарироқдан олти сотих ер ажратди. Тоғаси бош бўлиб участкани тезда кўтариб олишди, томорқанинг пастига молхона ҳам тиклаш ёддан кўтарилмади.
Мана шу тўполонларда янга Оловиддиннинг эсидан чиқди. Оиласига меҳрини берди. Бу орада беш-олти йил ўтиб, у икки қизли бўлди.
Заводда цех бошлиғининг муовини даражасига етди. Ҳар ҳолда юзга яқин одам ишлайдиган цехда катта обрў эди. Хотини Қутбиниса ҳам уйга сиғмай қолди, эри уни завод ошхонасига жойлаб қўйди. Ошпазга ёрдамчи. Яхши-да. Кунда помой тушади. Сигирга тайёр озуқа. Бир сирли челак тўла помойни кунда уйига ташигани-ташиган. Хўрандалардан қолган овқат-повқат, тишланган нон, пўчоқлар ўз йўлига. Яна битта-яримта қўл тегмаган котлет қизларига насиба. Гўштга ҳам бозорга тушилмайди. Завод магазинидан ёки завхоздан лаҳмини сотиб олади. Аслида ҳафтасига икки кило гўштни шеф повар шундоқ хизмат ҳақига қўшимча беради. Йўқса ошпаз ёрдамчисини маоши арзимаган пул. Ўшанга текинга келган сарёғ, колбасалар ҳам «Саратов» холодильнигида етарлича.
Оловиддин шундай ҳаётга кўникди. Яна озгина ишласа, балки цех бошлиғи бўлар.
Уларнинг цехи чет элга юбориладиган экспорт маҳсулотларига ёғоч, фанерлардан стандарт шаклдаги қутилар ясаб, жойлаштиришади. Вагонларга жойлаш учун тайёр ҳолга келтиришади. Цех шундай ёрдамчи вазифаларни, асосан дурадгорлик ишларини бажаради. Давлат қуриб бераётган уй-жойларга эшик, ромлар ясаш ҳам уларнинг йўналишларидан бири.
Иш вақти саккиздан то кечки еттиларгача, Оловиддиннинг умри цехда ўтади. Ўз кабинети, ҳатто котибагача бор. Тўғри, бу котиба аслида цех бошлиғига қарайди, лекин раҳбари депутат. Кўпинча халқ талаб, истаклари, турли органлар сўрови билан ишдан ташқаридаги юмушлар, мажлисларда банд бўлганидан, цех ишини олиб бориш, режага жавоб бериш Оловиддин бўйнида.
Ҳар куни эрталабдан у беш дақиқалик йиғилиш ўтказади. Баъзан беш дақиқалик йиғилиш тез тугаганда ярим соат, йўқса бир соатга чўзилади. Нима қилсин? Тушунтириш, талаб қилиш, режани вақтида бажармаётганларга танбеҳ бериш, ўшанда ҳам ўзгариш бўлмаса, мукофотини қирқишга ўтади. Ишдан ҳам ҳайдаш мумкин, лекин у бу чорани ҳеч қўлламаган. Бу охирги чора. Кейин, ишдан ҳайдалган деган СКАЧАТЬ