Тахмина минг таманно билан ўрнидан турди. Бўйлари узун, сарвқомат. Бўлиқ ва оппоқ, силлиқ болдирлар сезилар-сезилмас жимирлаб турипти…
Ўз-ўзимча хўрлигим тутади: манаман деган бир йигитга вафоли ёр, умид ва орзулар ғунча очувчи покиза бир даргоҳга малика бўла оладиган шундайин паризод нималар қиляпти бу ерда?
Тахмина мен учун кутилмаган бир тарзда, ўз ёшига, ҳусну малоҳатига ярашмаган усулу қилиқлар билан ётоқхонага ўтди.
– Бу қиз… жияним бўлади, – уй бекаси Тахминанинг ўрнини эгалларкан, халат этакларини икки ёнига ташлаб, хушбичим оёқларини устма-уст алмаштирганча, «энди менга боқ» мазмунида кўз сузиб, эътиборимни ўзига қаратди: – Танишиб олайлик, Баҳодир ака. Менинг исмим Феруза…
Мен Ферузанинг бодом қовоқларига, қайрилма қошлари-ю, ёноғидаги чиройли холига ўғринча назар ташлаб қўяман. Аёл кишига хол деган нарса бунчалар ярашмаса! Болалигимда худди шунақа чиройли холи бор қизчани яхши кўриб қолувдим. Ҳечам эсимдан чиқмайди. Исми Холниса эди. Одатда холи бор қизларга шунақа исм қўйишади. Холниса, Холби, Холдона, Холида… Тўхта, тўхта, бу ахир ўша… Бир вақтлар шаҳримизда Куйдирги лақаби билан овоза бўлган ва кейин гумдон бўлган фоҳиша Холиданинг ўзи-ку?! Зап қизиқ бўлди-да, шу бугун капитан Суннатовнинг кабинетида эслагандим-а! Куни кеча редакцияда зиммамга фоҳишалар ҳаётидан, фоҳишабозлик иллатининг ижтимоий илдизлари ҳақида материал тайёрлаб бериш вазифаси юкланганда ҳам, мен ўша Куйдиргини учратаман, у ишим учун яна асқотади, деб сира ўйламовдим. Энди буёғи қандай бўлди? Ишқилиб, шубҳаланиб қолмаса гўрга, деб турибман.
Куйдирги, Куйдирги… Анча ўзгарибсан… Ёшинг эндигина ўттизлардан ошган бўлиши керак. Лекин тез сўла бошлабсан. Юзингдаги ўша тиниқлик ва тароватлар, вужудингдан уфуриб турган ўша шаддодлик оловлари энди қани?..
Бир дам ўй суриб, жимиб қолишим Куйдиргини шу ондаёқ безовта қилди:
– Тилингизда ширинлик. Лекин дилингизда бошқа нарсалар кечяпти. – Ҳа, топқир экансиз, – дарҳол ҳушёр тортдим. – Бугун… сизлардек новвот қизлар ҳузурига тушиб қоламан, деб сираям ўйламаган эдим. – Нима, новвот қизлардан чўчияпсизми?
– Наҳот энди шундай деб ўйласангиз…
– Ундай бўлса, гап нимада, Баҳодир ака?
– Ўзим шундай. Илгари бунақа жойларда бўлмаганим учунми… Ниҳоят Куйдирги таскин топгандек бўлди. Ичкари томон юзланиб: «Тахмина, тезроқ бўл. Меҳмонга бирон нима олиб чиқ», деб қўйди. Кейин менга хотиржам ва хушнуд қиёфада боқиб:
– Ризқи улуғ йигит экансиз, – деди. – Жаннатга «топ» этиб осмондан тушиб қолдингиз.
– Бироқ жаннатда кўриш бору, ейиш йўқ деб тўғри айтишган чоғи. – Тушунмадим. Нега ундай дейсиз?
– Ахир, вақт кеч бўляпти. Тезроқ шаҳарга чиқиб, бирон меҳмонхонадан жой топмасам, бугун кўчада қолишим аниқ-ку.
Куйдирги менга синовчан боқиб қўйди-да, кейин кинояли оҳангда: – Ўзингизни гўлликка солманг, сиз кўчада қоладиган йигитларга ўхшамайсиз,– деди.– Ундан кейин… Меҳмонхонада сўппайи-иб, ёлғиз ётгандан кўра, ўша СКАЧАТЬ