Адабиёт- миллат виждони. Нўъмон Рахимжонов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Адабиёт- миллат виждони - Нўъмон Рахимжонов страница 10

Название: Адабиёт- миллат виждони

Автор: Нўъмон Рахимжонов

Издательство: Adabiyot

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ келди. Ложувард шуълалар ўйнарди унинг сағрисида. Мажлисгоҳда ҳозир бўлган тулпорлар ҳушёр тортдилар. Кўкўғлоннинг истиқболига чиққан Букефал уни ўзидан қарийб бир қарич баландлигини кўрди. Сийнаси кенг, ёлини ерга солса бир эмас, етти суворийга тўшак бўлади.

      “Рости-русти” деган садо янгради. Буюк Соҳибқироннинг шиори курраи заминни тўлдириб жаранглагандек бўлди. Узоқ бош силкиди Букефал. Ерга чўккаламоқчидек эгилиб тиз букиб, жангу жадалларда, ҳарбу зарбларда чиниққан танини илкис кўтарди ва кейинги икки оёғида турганча қаттиқ кишнаб, оғил тўрида ҳамон мунозара қилаётган қавмга буюк соҳибқирон Амир Темур ҳазратларининг тулпори Кўкўғлон ташриф буюрганини билдирди. Йилнинг энг узун тунида анжуманга чорланганларнинг асосий қисми жам бўлди. “Кворум етарли”, хулоса қилди Букефал.

      6

      Йиғилиш кун тартибига қўйилган асосий масала Аннабель устидан чиқарилган ҳукм муҳокамасига бағишланган эди. Аннабель нима учун ўтда куйдирилди? Руҳонийлар томонидан чиқарилган бундай ҳукм тўғримиди? Аннабелнинг ичига ҳақиқатдан ҳам шайтон кириб олган эдими? Отлар шоҳи ташриф буюргандан сўнг биринчи бўлиб, ана шу масала муҳокама қилиниши керак. Отларнинг қарори шундай. Улар кўп кутмадилар. Буроқнинг яшин каби яшнаб, балки осмон чақинларидан минг чандон тезликда шиддат билан учиб келаётгани маълум бўлди. Аспидухтар отхонасининг шифти қоқ иккига бўлиниб, кўзларни қамаштирувчи ёрқин нур ёғилди. Дарахтлар шохи эгилиб, ерга тегди. Отлар оғизларидан олов сочганча тиз чўкиб, тумшуқларини ерга тирадилар. Ёрқин нур таъсирида бутун борлиқ титраб турарди. Кейин улар ўрниларидан кўтарилиб, узоқ муддат бараварига кишнаб турдилар.

      Отлар шоҳи Буроқнинг туёқлари ерга тегди.

      Бир неча дақиқа давом этган ҳол-аҳвол сўрашувдан кейин, муҳокама бошланиб кетди. Шайтон деган жонзот мавжудми ўзи, энг аввало ана шуни аниқлаб олиш керак. Агар шайтон мавжуд бўлмаса, руҳонийлар чиқарган ҳукм ўз-ўзидан бекор бўлади ва “Аннабелнинг ичига шайтон кириб олган эди”, деган даъво асоссиз ҳисобланади, ўз кучини йўқотади.

      Умумжамоа ҳукмига биринчи савол ташланди:

      – Шайтон борми ёки бу афсонами?

      – Бо-ооо-ор! – деган жавоб бўлди савол тугаши билан. Эчкининг маърашига ўхшаган бу овоздан жамоа ҳушёр тортди.

      – Кимсан? Ўзингни кўрсат. Ва фақат рост сўзлайман деб қасамёд қил, – буюрди Буроқ.

      – Мен Азозилман. Бу каминанинг энг қадимги номи. Кейинчалик мени иблис, деб атай бошладилар. Лекин кўпроқ шайтон деган атама билан машҳурман.

      – Машҳур бўлмай ўл! – кесатди Ғиркўк эшик олдида турган жонзотга ижирғаниб қараб.

      Аъзойи бадани кўнғир юнг билан қопланган, бошидаги шохи эчкиникидек дикрайган, туёғи ҳам эчкиникига ўхшаш ғаройиб бир жонзот ўртага чиқди.

      Унинг ёнида худди ўзига ўхшаган яна бир жонзот турарди.

      – Бу набирам, – тушунтирди Азозил. – Ҳали жуда ёш. Шундай бўлса ҳам дунёнинг ишларига қизиқади. Қўлидан етаклаб сайрга СКАЧАТЬ