Ишққа оид 40 қоида. Элиф Шафак
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ишққа оид 40 қоида - Элиф Шафак страница 20

Название: Ишққа оид 40 қоида

Автор: Элиф Шафак

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5672-0-7

isbn:

СКАЧАТЬ ўрнашиб қолган сассиқ ҳидни кетказиш учун итни чўмилтирган бўлса ҳам, куйган резинканикига ўхшаган бу ҳид сира кетмаган эди.

      Элла деворда осилиб турган соатга қаради. Ўн беш минут кам уч. Дэвид ҳамон қайтмаган эди ва балки ҳеч қачон қайтмас. Жанет қўнғироқ қилмади. Қаттиқ умидсизликка тушган Элла унинг қачондир қўнғироқ қилишидан гумонда эди. Эри ва қизи ундан юз ўгирганларидан даҳшатга тушган ҳолда Элла музхона эшигини очди ва бир неча дақиқа у ердаги масаллиқларга кўз югуртирди. Ванилли-олчали музқаймоқ егиси келар эди, лекин семиришдан қўрқиб, нафсини тийди, музхона эшигини кескин ёпиб нари кетди.

      Қизил виноли шишани очди. Бу енгил, унга ёқадиган аччиқ-чучук таъмлар аралашган, яхши вино эди.

      Фақат иккинчи қадаҳни тўлдираётганида Элла Дэвиднинг қимматбаҳо «Шато Марго 1996» бордосини очиши ҳам мумкинлигини ўйлаб қолди. Нима қилишини билмай, нохушлик билан шишага қараб қолди.

      Кун бўйи чарчаган ва юрган йўлида уйқуси келиб турган Элла электрон почтасига ҳам бир назар солиб қўймоқчи бўлди. Ўндан ортиқ кераксиз хабарлар орасида Мишелнинг қўлёзмани ўқиш бўйича ишлар қандайлиги ҳақидаги саволи ва Азиз 3. Захарадан келган хат бор эди.

      Азизам Элла (Сизни шундай аташимга рухсат этсангиз, албатта)!

      Хатингиз менга Гватемаланинг Моностенанго, деб аталган қишлоғидалигимда етиб келди. Бу одамлар ҳамон майя календарига риоя этиб келаётган камдан-кам жойлардан бири. Мен қўнган меҳмонхонанинг нақ рўпарасида хилма-хил ранглардаги юзлаб мато парчалари билан безанган хоҳиш-истаклар дарахти кўриниб турипти. Уни бу ерда чилпарчин бўлган (парчаланган юраклар) дарахти деб аташади. Юраклари чил-чил бўлган одамлар, синган юракларига шифо истаб, илтижо қилган ҳолда мато бўлагига ўз исмларини ёзишади ва дарахт шохларига осиб қўйишади.

      Сизнинг e-mail ингизни ўқигач, менинг шу дарахт ёнига келиб, Сиз билан қизингиз ярашиб кетишингизни тилаб, дуо қилганим Сизга нисбатан унча катта беҳурматлик бўлиб кўринмас, деган умиддаман. Зеро, муҳаббатнинг бирон учқуни ҳам увол кетмаслиги керак, чунки Румий айтганидек, муҳаббат – тириклик чашмасидир.

      Ўтмишда менга бир нарса ёрдам берган эди. Мен атрофимдаги одамларга улар ўзлари истаганларидай яшашларига халал беришдан, уларни ўзгартира олмаганимдан, руҳан эзилишлардан ўзимни тўхтатдим.

      Агар рухсат этсангиз, Сизга (бошқа инсонлар ҳаётига) аралашишдан кўра (бошга тушган ишларга) ризолик вазиятида бўлишни маслаҳат берган бўлардим.

      Баъзилар «ризоликни» (мўминликни) «заифлик» деб тушунар эканлар, улар катта хатога йўл қўядилар,

      ваҳоланки, заифликнинг бунга мутлақо алоқаси йўқ.

      Ризолик (мўминлик) инсоният бир жамоа бўлиб яшаши шартларини тинчлик билан (қаршиликсиз) қабуллаши шакли бўлиб, бунга биз ҳозирда ўзгартира олмайдиган ёки тушуна олмайдиган барча вазиятлар ҳам киради.

      Майя жадвалига кўра, бугун яхши кун. Астрологиявий ўзгаришларнинг кўпи энди содир бўлади ва улар инсонларда янги онг СКАЧАТЬ