Название: Ишққа оид 40 қоида
Автор: Элиф Шафак
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-5672-0-7
isbn:
Оёқларингни уқаласам…»
Буларни эшитган Мусо чўпонни койиб кетипти:
«Эй, гумроҳ, тўхта! Сен нималар деяпсан ўзи? Ахир Худо чориқ ҳам, тўн ҳам киймайди, емайди ҳам, ичмайди ҳам, Уни нега ўзингга ўхшатасан. У Қуёш мисоли, сен эса мисоли бир чивинсин…» Чўпон бу гапларни эшитиб хижолатдан уялиб, қаттиқ хафа бўлганча жим қолипти.
Кейин Мусо унга бир нечта дуони ўргатиб, қайтиб кетипти.
Ўша куни кечаси Мусо овоз эшитипти. Бу Парвардигори оламнинг овози эди.
«Эй Мусо, сен нима қилиб қўйдинг? Сен чўпонни мен учун нақадар қадрли эканини билмасдан уни койидинг. У балки қоидага мувофиқ дуо қила олмагандир ҳам, лекин у оташин сўзлаётган эди. Унинг қалби, ниятлари тоза эди. Балки унинг сўзлари сенинг қулоқларингга шаккоклик бўлиб эшитилгандир, лекин Мен учун улар ширин шаккоклик эди».
Мусо (а.с.) ўзи хато қилиб қўйганини дарҳол тушунди. Эртаси эрта билан туриб, тоққа, чўпон билан учрашган ерига борди. Уни топди. Бу сафар чўпон у айтгандай дуо ўқирди. У эҳтироссизгина қилиб, тушунарсиз жумлаларни валдирарди. Қилган ишидан афсусланган Мусо (а.с.) чўпонни елкасидан қоқипти ва
депти: «Дўстим, мен сенга ноҳақлик қилибман. Илтимос, мени кечир. Сен ўзинг билганингдай дуо қил. Худо учун асосийси шу».
Буни эшитиб, чўпон енгил тортипти. Аммо у аввалги ўз дуосига қайтмапти. Лекин Мусо ўргатган дуо ҳам унга маъқул кўринмапти. У Худо билан гаплашмоқнинг бошқа усулини топибди. Чунки Худога беғубор ишқи ёққанидан энди ўзининг аввалги ширин шаккоклиги даражасидан юқорироқ поғонага кўтарилган эди.
– Бундан кўринадики, одамлар Худо билан қандай гаплашишларига қараб ҳукм чиқариш керак эмас экан, – ривоятдан хулоса чиқарди Шамс.
– Ҳар бир инсоннинг ўз йўли ва ўз дуоси бор. Худо биз ҳақимизда айтган сўзларимизга қараб ҳукм чиқармайди. У бизнинг қалбимизга теран назар солади. Қонун-қоидалар (ақидалар) асосий эмас, асосийси, бизнинг қанчалар софлигимиз.
Қозига зимдан назар солар эканман, унинг сокин ва ўзига ишонч билан ўтириши ниқоб эканини, бу ниқоб остига ғазаб яширинганини тушундим. Айни чоғда, ақлли одам сифатида у ўзининг ноқулай вазиятга тушиб қолганини тушунар эди. Қоидага кўра дарвишни қўполлиги учун жазолаш керак эди, лекин у ҳолда бу оддий дарвишнинг қозикалонга қарши гапиришга журъат қилгани ҳаммага маълум бўлиб қолар эди. Шунинг учун ўзини гўё бу ривоятга алоқаси йўқдай, бепарво тутиши афзалроқ эди.
Қуёш бота бошлаган эди. Қози, уни муҳим ишлар кутиб турганини айтиб, ўрнидан турди. Менга бош ирғитиб ва Шамс Табризийга совуқ қараш қилиб, хонадан чиқди. Унинг мулозимлари кетидан эргашдилар.
– Қози сени ёмон кўриб қолди, деб қўрқаман, – дедим мен дарвиш билан ёлғиз қолганимизда.
Шамс сочларини юзидан олиб ташлади ва жилмайиб қўйди:
– О, ҳечқиси йўқ. Мен одамларга СКАЧАТЬ