СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу СИЁСАТШУНОСЛИК - Муқимжон Қирғизбоев страница 45

Название: СИЁСАТШУНОСЛИК

Автор: Муқимжон Қирғизбоев

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-27-052-7

isbn:

СКАЧАТЬ тизимнинг барқарор тузилмалари аҳамиятини аниқлашга қизиқади. Алмонд таҳлилларида “тузилма” (структура) тушунчаси “маданият” тушунчаси билан бир қаторда муҳим ўрин эгаллайди. У “тузилма” деганда, сиёсий тизимни шакллантириш фаолиятини имконият доирасидаги назоратини тушунади. У кишиларнинг сиёсий жараёнларда иштирок этаётган фаолиятига доир муайян қисмини рол деб атайди. Роллар – ижтимоий, жумладан сиёсий тизимларни ва барча омилларни тўплаб бир бутунлик сифатида йиғадиган бирликлардир. Шунинг учун ҳам роллар сиёсий тизимнинг асосий компонентларидан бири саналади. Ўзаро боғланган ролларнинг муайян йиғиндиси тузилмани (структурани) ташкил этади. Масалан, ҳакам (судья) – бу рол, суд (ҳакамлик) эса роллар тузилмасидир.

      Тизимга нисбатан функционал талабларни ҳеч бир исботсиз қоидалар сифатида қабул қилиш барча ёндашувларнинг асоси бўлиб хизмат қила бошлади. Жамият ҳаёти учун зарур бўлган ва чекланган муқобиллари ичидан танлаб олинадиган қандайдир мақсадлар миқдори мавжудлиги ва бу мақсадларнинг муайян хатти-ҳаракатларга айланиши учун тизим маълум бир функцияларни бажариши лозим бўлади. Ижтимоий фанлар нуқтаи назарига биноан функция – мақсадга мувофиқ фаолиятдир. Мақсадга мувофиқлик тизим доираси билан аниқланади. Йўналтирилган ёки мақсадли функциялар “очиқ”лик характерига эгадир. Бу каби характер касб этмаган функциялар эса “яширин” дейилади. Бу ҳолатда барча амалга ошган хатти-ҳаракатлар ва тузилмаларни чуқур англашни ҳисобга олиш талаб этилади. Тузилмавий-мақсадли усулнинг устунлиги шундаки, у сиёсий акторлар ва гуруҳлар томонидан амалга оширилаётган функцияларнинг (айниқса, уларнинг яширин шаклларини) муҳимлигини англашга имкониятлар яратади.

      Алмонднинг фикрича, сиёсий тизимнинг кириш ва чиқиш омилларини тизимларнинг ичкарисидан келиб чиқадиган функциялар нуқтаи назаридан таҳлил этиш зарур. У шундай саволлар қўяди: ким (яъни, қандай тузилмалар), қандай функцияларни бажармоқда ва қандай йўсинда?

      Д.Истон ва Г.Алмонд ҳозирги даврда ҳам ўз ривожланиш жараёнларини давом эттираётган сиёсий тизим назариясини яратишга улкан ҳисса қўшдилар. Истон ва Алмонд моделларининг илмий аҳамияти шундаки, улардан ўз олдига эмпирик равишда ўзаро бирлашадиган гипотезаларни яратиш мақсадини қўйган ўзига хос ва мустақил бўлган кўп соҳаларда концепциялар манбаси ва ишчи модели сифатида фойдаланиш мумкин. Ундан ташқари, эмпирик таҳлилнинг бирмунча муаммоларини ҳал этиш учун бағоят долзарб аҳамият касб этган – соҳага оид муайян терминларни стандартлаш, маълумотларни кодлаштириш, ахборотларни сақлаш кабиларни амалга ошириш учун кенг имкониятлар туғилди.

      Мазкур моделлар тизимларни сақлаш ва мувофиқлаштириш усулларини тадқиқ этишда ҳам ўзининг мақсадга мувофиқ эканлигини исботлади. Бу моделларнинг (айниқса, Алмонд моделининг) сиёсий тизимларни қиёсий тадқиқ қилишдаги самарадорлиги ниҳоятда юқоридир. Истон ва Алмонд ўзларининг сиёсий “тизим” моделларини СКАЧАТЬ