Название: СИЁСАТШУНОСЛИК
Автор: Муқимжон Қирғизбоев
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn: 978-9943-27-052-7
isbn:
Кўриниб турибдики, сиёсат янги даврнинг биринчи ярмида фақат давлат тузилмалари фаолиятига хос деб саналарди, ҳокимият муносабатларида бош субъект сифатида намоён бўлиши кузатилар эди. Маълум бир даврга қадар бу каби талқинлар сиёсий ҳаётга мувофиқ ҳолда яшаб келди. Лекин фуқаролик жамиятининг шаклланиши, ўз ҳуқуқ ва эркинликларига эга бўлган шахсларнинг пайдо бўлиши фуқароларни нафақат бўйсунувчи объект, балки сиёсий ташкилотлар воситасида давлат фаолиятига таъсир қила оладиган кишиларга айлантирди. Ҳокимият давлат монополияси сифатидаги даврини тугатди, ҳокимиятга доир муносабатлар мураккаб тус ола бошлади, унда энди фаол фуқаролар, ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат ташкилотлар ҳам иштирок эта бошлади. Институтционал ва бихевиориал ёндашувлар пайдо бўлган даврга келиб ҳокимият муносабатларининг тобора мураккаблашиб боришига боғлиқ равишда сиёсатни талқин этишни қайтадан кўриб чиқишга зарурият туғилди. Энди сиёсат мураккаб масалаларни ечиши лозим эди: нобоп ташқи муҳит шароитларида жамият барқарорлиги ва яшовчанлигини таъминлашга қодир бўлган универсал қонуниятлар ва механизмларни излаб топишга эҳтиёжлар пайдо бўлди.
ХХ асрнинг 20-йилларида бу соҳа ривожланишига туртки бўладиган ҳодиса юз берди: биология фани соҳасида тизимлар назарияси яратилди. “Тизим” тушунчасини илмий муомалага биринчи бўлиб немис биолог олими Л. Фон Берталанфи (1901–1972 йй.) киритди. У ташқи муҳитга боғланган тизимни кашф этиш мақсадида ҳужайрани “ўзаро бир-бирларига боғлиқ бўлган йиғинди” сифатида тадқиқ этди. Ундаги унсурлар бир-бирлари билан шундай тарзда ўзаро боғланган эдики, ҳаттоки тизимнинг битта унсури ўзгариши натижасида барча унсурлар, бутун бир йиғинди ўзгариб кетар эди. Тизим ташқаридан бўлган сигналларни ҳам, ўз ички унсурлари талабларини ҳам ҳис қилар, уларга акс-садо берар эди88 .
Бу ҳолатдан руҳланган сиёсий фанлар соҳасидаги олимлар ҳам янги кашфиётлар сари юзлана бошлади. Л.Фон Берталанфи ишлаб чиққан тизимларнинг умумий назариясига таянган ҳолда АҚШ олими Т.Парсонс жамиятда ниҳоятда мураккаб бошқарувдан иборат нисбатан автоном (иқтисодий, сиёсий ва маънавий) тизимлар мавжуд эканлигига эътибор қаратди. Бу тизимларнинг ҳар бири ўзининг алоҳида функциясига эга бўлиб, улардан бири – сиёсий тизим Т.Парсонснинг фикрича, умумий мақсадларни ишлаб чиқиш, интеграциялаш ва амалга оширишни таъминлаб СКАЧАТЬ