Название: Умидли дунё ёки «Панднома»
Автор: Саъди Шерозий
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn:
isbn:
Яратганнинг бандаларига меҳр-шафқатда бўлиш улуғ давлатдир.
Хаёлиққа тўғрисўз ва шафқатли бўлиш, халққа шафқатликдан яхши сифат йўқ.
Халқига меҳр-муҳаббатли бўлиб, умрини давлатни ибодат билан бошқаришга, кишиларнинг тотувлиги, юрт осойишталигига бағишлаган рахбар эл-юрт розилигига сазовор бўлади.
(“Темур тузуклари”дан).
Инсонларнинг яхши ишларини солиҳ амалларини эътироф этиш, қадрлаш ундан ибрат олиш – юксак фазилат эканлиги “Қуръон”да ва Ҳадисларда кўплаб таъкидланган.
Ҳар қандай вазиятда шукр қила билиш, сабр тоқатли бўлиш, яхшиликни илғай олиш, ижобий фикрлашни ўрганиш, асабий ҳолатларда қалбга суриладиган малҳамдир.
Инсонга Аллоҳ томонидан ато этилган умрнинг шиддат билан ўтиб кетаётгани, ҳаётимизга ибрат кўзи билан қарашга ундайди. Инсон учун энг катта бахт – ғафлат уйқусидан уйгониб, ўзининг ким эканлигини тезроқ англаб етмоғи ва қандай эзгу ишларни бажариши лозимлигини тўғри тушунаётган Инсон бахтлилар қаторидан жой олишга ҳақлидир.
ЛИБОСИДА ҲАЁСИ БЎЛСИН.
(“Ислом нури”, 2016 йил).
Кейинги пайтларда турмушга узатилаётган қизларимизнинг никоҳ куни оқ либос кийиши деярли урф-одатга кириб бўлди. Лекин катта ёшлилар: “Қизларимиз миллий матолардан тўй либосларини тиктирсалар қандай яхши бўлар эди” деган орзу сифат гапларни ҳам кўп айтишаяпти. Беихтиёр савол туғилади. Келинлар ўзимизнинг қизларимиз, уларни миллий атлас, адрас , шойилардан келин либослари тиктириб никоҳ кечаларидаги асл ўзбекона кийимларда бўлишлари кимларга, нималарга боғлиқ?
“ҲАЕ ИЙМОНДАНДИР” дейдилар пайғамбаримиз (с.а.в) Ҳадисларидан бирида. Кийимлардаги ибосизлик аста-секин қалбларнинг андиша пардаларини ҳам кўтариб ташлайди. Бу ҳолат ёмон оқибатларга олиб келади… Яна бир гап; тўйга ҳар хил одам келади, суқ, назар дегани бор нарсалар, гулдек келин-куёв, айниқса, ҳамманинг эътиборида бўладиган келинни ана шулардан сақлаш учун ҳам кийимларига эътибор бериш керак.
Қизлар орасида телекўрсатувларда, интернетда ҳар хил хорижий модаларга кўр-кўрона эргашиш кучли. Афсуски, айримлар ғарбдан кириб келаётган либосларга, соч турмакларига тақлидни маданиятлилик деб тушунишадилар… Кейинги пайтларда тўй оқшомида ҳамманинг ўртасида келин-куёвнинг, ҳаттоки уларнинг олдида қайнона-қайноталар ҳам валсга тушишни ўзини жуда замонавий ҳисоблаган айрим СКАЧАТЬ