ОЛИГАРХНИНГ МЕРОСХЎРИ. Чингиз Абдуллаев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ОЛИГАРХНИНГ МЕРОСХЎРИ - Чингиз Абдуллаев страница 14

Название: ОЛИГАРХНИНГ МЕРОСХЎРИ

Автор: Чингиз Абдуллаев

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ беҳад катта бойликка меросхўр бўлаяпсиз. Биз амакингиз ва оиласини нега ўлдиришганини аниқ билмаймиз. Франция ҳукумати Владимир Глущенконинг вилласига учиб келган вертолётга бомба қўйилганини аниқлашган. Натижада вертолёт ичида ким бўлса, ҳаммалари- ўзи, хотини, ўғли, қўриқчилар бошлиғи ва учувчи ҳалок бўлган. Табийки, то қотил топилмагунча қайдир даражадаги сизнинг тақдирингизга ҳам хавф остида қолаверади. Мен сизни қўрқитмоқчи эмасман. Аммо,албатта, тансоқчи олишингиз керак.

      –Мен қаёқдан оламан, –ҳайрон бўлди Ринат. –Мана Дима бор…

      –Бу камлик қилади,– кулди Плавник.– Ҳоҳласангиз, ҳозироқ ташкил қиламиз. Амакингиз томонидан ташкил этилган, худди, шу масала билан шуғулланнадиган алоҳида компания бор. Биз хавфсизлик хизматига қўнғироқ қилиб, бир неча синашта ходимларни жўнатишни сўраймиз. Бошланмасига кифоя қилади, деб ўйлайман. Машинангиз борми?

      –Йўқ, – Ринат Димага қаради.

      –Машинамиз бор, –деди Дима шоша-пиша.

      –Яхши. Демак, қўриқчилар сизни керакли жойга олиб боради, олиб келади. Ҳар доим ёнингизда бўлишади. Эртага эрталаб уйингизга етиб боришади.

      –Қайси уйимга?

      –Айтдимку, ҳозир сизга тоғангизнинг собиқ квартирасини кўрсатишади, вақтинча ўша ерда яшаб турасиз. Калитни бизнинг ходимдан оласиз. Ҳамма ҳужжатлар қайта расмийлаштилгандан сўнг эса, қонуний эгаси сифатида кўчиб ўтасиз. Бошқа жойлардаги уй-жойлар ҳам тасарруфингизга ўтади.

      –Мен бунинг нима фарқи борлигини тушунмаяпман.

      – Агар уйнинг ҳақиқий эгаси бўлсангиз, ижарага беришингиз, сотишингиз, бировларга совға қилишингиз мумкин. Лекин, уй соҳибининг қариндоши сифатида турсангиз, бемалол яшайверасиз, аммо, уйга тегишли бирор нарсани сотишга ҳақингиз бўлмайди

      –Мен ҳеч нарсани сотмоқчи эмасман, –деди дарҳол Ринат, – умуман олганда, сизнинг фикрингизни бирданига англашга ақлим ожизлик қилаяпти. Билганларингни қилинглар. Хуллас, у ерга қачон борсам бўлади?

      –Ҳозирнинг ўзида. Сизга Тамара ҳамроҳлик қилади. У манзилни яхши билади, бир неча марта бўлган, қўлида уйнинг калити ҳам бор. Менинг ҳайдовчим хизматлингизда бўлади.

      –Маъқул, – Ринат адвокатлар билан мулоқатдан толиққанди.

      –Кейин эса амакингизнинг дала ҳовлисига борасизлар. Ҳозир у ерда ҳеч ким йўқ. Ҳатто, уй жиҳозлари ҳам қолмаган. Амакаингиз сотмоқчи ёки қайта таъмирламоқчи бўлганга ўхшайди. Афсуски, улгурмаган…

      –Тушунарли.

      –Эртага бўлса, сизни “Национал”да кутамиз. Кўришгунча хайр, жаноб Шарипов.

      Ринат ҳорғинлик билан бош ирғаб, адвокатларнинг қўлини қисди. Узун кулранг ёмғирпўшдаги Тамара уларни пастда кутиб турарди. Афтидан у устки либосларининг ҳам костюмлари рангига мослаб танларди. Шунга қараганда Плавник яхши ҳақ тўларди.

      Тамара Ринат билан орқа ўрнидиққа ёнма-ён жойлашди, Дима олдинга ўтиришга мажбур бўлди. Ҳайдовчи машинанниг оҳиста жилдирди.

      –Бу СКАЧАТЬ