ШАҲЗОДА ВА ГАДО. Марк Твен
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ШАҲЗОДА ВА ГАДО - Марк Твен страница 6

Название: ШАҲЗОДА ВА ГАДО

Автор: Марк Твен

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ жонсиз ҳолда ерга қулашади. Жуда мириқиб кўрадиган томошалар-да. Нархиям бир фартинг, холос; лекин ўша фартингни топишнинг ўзи бўлмайди-да, агар ижозатингиз билан айтсам, аъло ҳазратлари.

      – Яна сўзлаб бер!

      – Биз болалар баъзан Сарқитлар Ҳовлисида худди халфалар каби таёқ қиличларда уруш-уруш ўйнаймиз.

      Шаҳзоданинг кўзларидан ўт чақнаб кетди.

      – О-ҳо! Мен ҳам жон деб ўйнаган бўлардим. Яна нималарни айта оласан?

      – Яна қувлашмачоқ ўйнаймиз, тақсир, ким ўзарга югуришамиз.

      – Роса менбоп кўнгилхушлик экан. Яна-чи?

      – Ёзда-чи, тақсир, биз арналарда чўмиламиз, сузишамиз, бир-биримизга сув сачратамиз, ўртоқларимизнинг бўйнидан ушлаб, сув остига шўнғишга мажбур қиламиз, қичқиришамиз, сакрашамиз, яна…

      – Мен бир мартагина шунақанги шўхлик қилиш учун падари бузургворимнинг бутун қироллигини ҳадя этиб юборган бўлардим. Илтимос, яна шунақа нарсалардан сўзлаб бер!

      – Бизлар Чипсайддаги май устуни атрофида ўйнаймиз; бир-биримизни томоғимизгача қумга кўмиб қўямиз; лойдан ширинкулчалар ясаймиз… Бизнинг лойни худди хамир дейсиз! Дунёда ҳеч нарса ҳаммомпиш ўйинига етмайди. Биз балчиққа мириқиб ағанашамиз, гапимни кўнглингизга олмайсиз, тақсир.

      – Бошқа ҳеч нарса дема, илтимос қиламан! Ҳаммаси ажойиб! Агар мен сенинг увадангга ўхшаган кийимга ўралиб олишнинг иложини топганимда эди, роса яёв юрардим, лойқа кўлмакка мириқиб думалардим. Бор-йўғи бир мартагина бўлса ҳам майли эди, фақат ҳеч ким уришмаса ва йўлимни тўсмаса бас, – эҳтимол, бунинг эвазига жон-жон деб тож-тахтимни бериб юборардим.

      – Мен эса, бир марта бўлса ҳам сиз каби кийинсам эди, аъло ҳазратлари… бир мартагина бўлса ҳам рози эдим…

      – Сен ҳали шунинг орзусида эдингми? Майли, сен истаганча бўлақолсин! Увадаларингни ечгин-да, мана бу башанг либосларни кийиб ол. Икковимиз ҳам қисқа муддатли бахтга эришамиз, лекин бу билан қувончимиз камайиб қолмайди! Имкон борида бир роҳатланиб шўхлик қиламиз, кейин бизга халақит бермасларидан олдин яна ўз кийимларимизни кийиб оламиз.

      Беш дақиқа ҳам вақт ўтмасидан туриб, Уэлс шаҳзодаси Томнинг увадаларига бурканиб олди, митти Қашшоқлик шаҳзодаси эса – ажойиб, рангдор шоҳона либос кийиш бахтига муяссар бўлди. Икковлари катта кўзгу қаршисига келдилар ва – ана мўъжиза! – ўзларини гўё кийимлари ҳеч ҳам алмаштирилмагандай ҳис этдилар! Улар аввал бир-бирларига қарашди, сўнг кўзгуга тикилишди, кейин эса яна бир-бирларига. Ҳайратда қолган шаҳзода ниҳоят тилга кирди:

      – Сен бунга нима дейсан?

      – Эҳ, ҳазрати олийлари, бу саволингизга мендан жавоб талаб қилманг. Менинг насабимда бундай нарсалар ҳақида сўзлаш раво эмас.

      – У ҳолда бу ҳақда мен айтаман. Сенинг сочларинг, кўзларинг, овозинг, қадам ташлашинг, бўй-бастинг, қаддинг, юзинг худди меникидай. Агар икковимиз ташқарига кийимсиз, биргаликда чиқсак, қай биримиз қашшоқ, қай биримиз Уэлс шаҳзодаси эканимизни ҳеч ким айтиб беролмаган СКАЧАТЬ