Қашқадарё воҳасининг бахши-оқинлари.. Норқизил Кенгбоев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қашқадарё воҳасининг бахши-оқинлари. - Норқизил Кенгбоев страница 21

СКАЧАТЬ – ҳай деган товуши етар Кўтан товига,                                           Мамизига Гўрўғли ташлар эди ёвига.                                                 Чин берилиб куйласа тоғу – тошлар йиғларди,

                        Тулғониб куйлаганда музлар оқар сел бўлиб,                                           Гар ёғочни мақтаса очиларди гул бўлиб,                                                 Даврадаги чолларнинг кўз ёшлари кўл бўлиб.                                           "Қунтўғмиш"ни айтганда нор отам йиғларди.

                        Достон айтса баланд тоғ силжиб келар қошига,                                     Ҳавас билан кўп булут соя солар бошига,                                           Ҳатто метин тошларни келтирарди ҳушига,                                           Гоҳ хўрланиб куйласа полвон тошлар йиғларди.

                        Минг нағмада чертарди қўлидаги созини,                                           Тоғдай маънога буркаб гапирарди сўзини,                                           Овозга соз қўшарди қўй топгандай қўзини,                                           Жамиратиб айтганда кўкда қушлар йиғларди,

                        Боғбон эди гулларга гуллар ўсиб барқ урар,                                           Қодир бахши номини асрларга топширар,                                           Фарзанди, шогирдлари сел мисоли жўш урар                                           Улуғ бахшини эслаб гўдак ёшлар йиғларди.                                           Норинг ўлса норчанг бор юкинг ерда қолмайди,                                     Бегинг ўлса бекчанг бор соз эгасиз бўлмайди,                                           Қаҳҳор бахши отланса мисол яшин келмайди,                                           Хафа бўлма ўзбегим жоним Ўзбекистоним.

      Йиллар карвони из солиб ўтаверди. Кунлардан бир кун Қаҳҳор қисматига бахшиликнинг нони ёзилганини дилдан ҳис қилди.

      – Отам ҳақида гапирмай қўяқолай, онамнинг алласини бир эшитсангиз эди. Бу овозда оналарга хос меҳр-муҳаббат, аёлларга хос мунг, дилларни ўртагувчи оҳанг бор эди. Онам алла айтганларида қўни-қўшнилар ҳам, шу яқиндан ўтиб бораётганлар ҳам эшиқдан сездирмай қараб туришар экан. Ўзимизнинг қишлокку майли, ҳатто қўшни қишлоқлардан ҳам оналар йиғлоқи болаларини олиб келиб, онамга алла айттиришарди. Мактабга бориб, саводим чиққандан сўнг мен "ўғри"га айландим. Йўқ, бу бировларнинг мол ҳолини умариш маъносидаги ўғрилик эмас эди, отам ишга кетишлари билан астагина, ҳатто онамга ҳам сездирмасдан у кишининг хоналарига кириб олар, тун буйи қилган ижодларини ўқир, давомини ёзишларини сабрсизлик билан кутардим. Айни ўша кезларда мен ўқиганларим таъсирида дўмбира чертиб, хиргойи этишни одатга айлантирдим. Гапнинг сираси, қулоғим отам чертган дўмбира оҳанглари билан СКАЧАТЬ