ИЛМИ ТАСХИР. МАХПИРАТ НОМИДАГИ. ЎРТА ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ ТАРИХИ ИНСТИТУТИ
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ИЛМИ ТАСХИР - МАХПИРАТ НОМИДАГИ. ЎРТА ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ ТАРИХИ ИНСТИТУТИ страница 5

СКАЧАТЬ сепилади. Таъвиз будир:

      

      БОШҚА ХИЛИ

      ар хил балолардан омонда бўлиш учун қуйидаги оятни ҳар на-моздан сўнг ўн маротаба ўқилсин. Оят будир:

      «Ҳасбийаллоҳу ло илоҳа илло ҳува алайҳи таваккалту ва ҳува рабб ул-арш ил-азам».

      

      ФАРИШТАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

      «ИХЛОС» СУРАСИ МУАККИЛЛАРИНИНГ БЎЙИНСУНДИРИЛИШИ

      стоздан фотиҳа олиб, ойнинг бошида, пайшанба куни бомдод намозидан сўнг ғусл қилинади. Сўнг минг маротаба ихлос сураси ўқилади. Пешиндан сўнг минг маротаба, асрдан сўнг минг маро-таба, шомдан сўнг минг маротаба, хуфтондан сунг минг маротаба ўқи-лади. Ярим кечаси ҳам минг маротаба ўқилади. Бу ўн беш кечагача давом этади. Ҳар тунда икки ракат намоз ўқиб, намоздан сўнг яна минг маротаба ўқилади. Агар ўн тўрт кунгача шу тарзда ўқилса, ҳаммаси саксон тўрт минг бўлади. Пайшанба куни ўн бешинчи кун бўлиб, бу ўқишнинг охирги куни ҳисобланади. Бу куни ўн беш минг маротаба ўқилади. Кетидан қуйидаги дуо юз маротаба ўқилади: «Ё Ҳаннон анта-л-лази васиъта кулла шайъин раҳматан ва илман». Қуйидаги дуо ҳам юз марта ўқилади: «Аллоҳумма инни асъаулука ан тусаххира ли худдома ҳазиҳи-с-сурати-ш-шарифат ил-мақбулати би-ҳаққи ло илоҳа иллоллоҳу Муҳаммаду расулуллоҳ». Ўша онда девор ёрилиб учта фаришта чиқади ва шундай дейди: «Ассалому алайка абда-с-солиҳ», шу кундан бошлаб биз ўзаро биродармиз, шу кундан эътиборан сен мусулмонларни ғийбат қилмайсан, ҳар пайшамба куни мусулмонлар-нинг қабрини зиёрат қиласан ва ихлос сурасини ўқийсан.

      Улардан биринчиси дейди: «Менинг отим Абдулвоҳид, ҳар қачон «қул ҳуваллоҳу аҳад» десанг мен ҳозир бўламан ва қўлимдан нима келса бажараман. Кўз юмиб очгунча Маккага олиб бориб, олиб келаман».

      Иккинчиси дейди: «Менинг номим Абду-с-Самад, ҳар қачон “қул ҳуваллоҳу аҳад Аллоҳу-с-Самад» десанг ўша онда ҳозир бўламан. Ҳалол таомларни олиб келаман. Сенга ҳақ сўзларни ўргатаман».

      Учинчиси дейди: «Менинг номим Абдуллоҳдир. Ҳар вақт ихлос сурасини тўлиқ ўқисанг, ўша онда етиб келаман ва кимё ҳамда симиё илмини ўргатаман. Оламда ҳар қандай сўз бўлса, уларни сенга ошкор қиламан».

      Бошлангандан то охириги кунигача pўзa тутади. Рўзани арпа нони, туз, қора узум билан очади. Хидватда ҳар куни эрталаб сумбул ва уд тутатади. Ҳар куни ихлос сурасини юз маротаба ўқиб юради.

      

      БЕМОРНИ ДАВОЛАШ УЧУН МУАККИЛЛАРНИ ҲОЗИР ҚИЛИШ

      

      у дуо улуғ кишилар тажрибасидан ўтган бўлиб, у қуйидагича амалга оширилади. Ўн икки ёшга етмаган покиза ва руҳи покиза болани чумилтиришади. Ўтириладиган жой тозаланади, ширин-лик ва бошқалардан қанча имкони бўлса, шунча олинади. Бола янги чодир ичига ўтқазилади. Агар беморнинг чўмилишга қуввати етса, чумилтирилади ва тоза кийимлар кийинтирилади. пайғамбар алайҳис-салом ва ҳазрати Ғавс-ил-аъзамга ширинликлар ниёз қилинади. Бола билан беморни ўтқазиб қўйиб аччиқ ёғдан пилик қилиб СКАЧАТЬ