ИЛМИ ТАСХИР. МАХПИРАТ НОМИДАГИ. ЎРТА ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ ТАРИХИ ИНСТИТУТИ
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ИЛМИ ТАСХИР - МАХПИРАТ НОМИДАГИ. ЎРТА ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ ТАРИХИ ИНСТИТУТИ страница 3

СКАЧАТЬ ҳеч кимга кўринмай, хилватда ўтира-ди. Бир кун ичида бир бурда қотган нон ва бир пиёла сувга чидаши ёки ёнгоқ ва майизни туйиб, ундан ҳар куни озгинадан истеъмол қилиши ҳамда буюрилган дуони тинимсиз ўқиши лозим. Устоз эса ундан доимо хабардор бўлиб туради. Чунки, муаккаллар жин ёки фа-ришта бўлишидан қатъи назар барибир уни қурқитадилар ва устоз ёнида бўлмаса киши қўрқувдан ўлиб ёки жинни бўлиб қолиши мумкин.

      Гапимиз қуруқ бўлмаслиги учун иккита воқеани келтириб ўтамиз.

      «Риёз ус-сайёҳа» китобининг муаллифи баён қилишича, у китобга маълумот тўплаб юриб Эронга боради ва ўша даврнинг машҳур киши-ларидан бириникига тушади. У олим билам суҳбатлашиб, маълумотлар олиб бўлгач, қайтишга рухсат сурайди. Олим унга: «Сиз жуда олим ва қобил киши экансиз, мен сизга бир дуони бериб, Зуҳра сайёрасига таъсир ўтказишни ўргатаман», – дейди. Бунинг учун 24 кун узлатда ўтириш керак дейди. Ёзувчи буни рад этади. Қараса, олим қаттиқ хафа бўладиган, ночор рози бўлади ва 24 кун ўтирганда кўзига алланарсалар кўриниб, хонадан қочиб чиқади. «Ана, кўрдингизми, менда қобилият йўқ», – дейди у. Олим эса: «Meн ўз меҳмонини қуруқ кетказмайман, энди «Дуойи Сайфий» («Қилич дуоси»)нинг тасхирига ўтирасиз, бунга фақат 40 кун кетади», дейди. «Шундай қилиб, ночор «Дуойи Сай-фий»ни тасхир қилиб кетдим», – дейди муаллиф.

      Абдураҳмон Жомийнинг қуйидаги ҳикояси ҳам диққатга сазовордир. У ўзининг «Нафоҳот ул-унс» китобида ёзишича, икки киши тоғ этагида яшайдиган бир авлиёнинг ҳузурига бориб, сураи “Ихлос” муак-калларини тасхир қилишга рухсат беришини сўрашади. Авлиё уларга чиллага утқизади. Чилла охирига яқинлашган кунларнинг бирида, авлиё хизматкорига қараб: «Жуда чарчаб кетдим, озгина дам олиб чиқай, сен мана бу эшик олдида ҳушёр бўлиб ўтир, йигитларни чиқарма», – дейди. Орадан бироз ўтгач, икки йигит даҳшатли овоз билан эшикдан отилиб чиқиб, тоққа томон қоча бошлайдилар. Хизматкор бирининг оёгига оси-либ ушлаб қолади, иккинчиси тоққа қочиб кетишга улгуради. Қайтарил-гани сураи “Ихлос”нинг уч муаккалини эгаллаб чиқади, кочгани эса умринииг охиригача ақлдан озиб, тоғ ичида дарбадар юради.

      Баъзан чилла ўтирувчилар ўз қобилиятсизликлари туфайли ҳеч нарсага эришмасликлари ҳам мумкин. Алишер Навоий «Мажолис-ул-нафоис» китобида бир шоир ҳақида ёзаркан, у тўрт арбаин (чилла) ўтириб, мақсадига етди, дейди. Инқилобгача Бухородаги Мир Араб мадрасасида дарс берган мулла Асвад домлани қирқ марта чилла ўтир-ган ва ҳар бир чиллада биттадан қобилиятни очиб бориб, кучли каро-мат соҳибига айланган, дейишади.

      Юқоридаги икки ҳикоядан кўриниб турибдики, чилла ўтирувчи, умуман, дуохонликка интилган киши бу соҳада устозидан фотиҳа ва розилик олиши шарт. Акс ҳолда хатога йўл қуйиши ва ҳалокатга учраши мумкин. Бундан ташқари кўп дуоларнинг калити яширин, деб ҳисобланади.

      Ҳорун ар-Рашид даврида араб тилида тўртта катта олим томонидан ёзилган «Шамс-ул-маъориф» (“Билимлар куёши”) номли асар бор. Бу асарда барча соҳага бағишланган дуолар жамланган. Асар муаллифла- ри ўз китобларини тасдиқдан ўтказиш учун Ҳорун ар-Рaшид ҳузури-га олиб келадилар. Халифа Ҳopyн ўз олимлари билан уни кўриб СКАЧАТЬ