ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР. Коллектив авторов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР - Коллектив авторов страница 3

Название: ЁВУЗ БУЛАНТ БОҚИЛАР

Автор: Коллектив авторов

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ биз 1914 йилда Ғарб жабҳасида руслар билан олишаркан, минг йилдан бери биз билан бирликда яшаган армани ватандошларимизнинг хиёнатига дучор бўлдик. Арманилар русларнинг, инглизларнинг, французларнинг ўйинларига ўйнаб бизни орқадан урдилар. Мингларча эмас, ўн мингларча одамларимизни жомеларга, охурларга тўлдириб тирик-тирик ёқди-лар. Қудуқларни тўлдирдилар, дарахтларга, симёғочларга боғладилар. Парча-парча қилдилар! Хўш, аммо нима учун? 1071 йил Малазгирт зафаридан, 1914 йил ги Жаҳон урушига қадар кечган давр ичида биз арманиларга “Кўзингизнинг устида қошингиз борми? ” дегандикми? Йўқ! Йўқ! Йўқ!

      Аксинча уларни содиқ фуқаромиз сифатида билгандик.Ўзимиздан кетмадикки, масалан,асли Зайтун Арманиларидан бўлган девсифат Халил Пошони, 1616-1619 йиллар орасида садраъзамлик, яъни Бош Вазирлик Халил Пошонинг акаси бўлган армани аслли Меҳмет Пошони Вазир рутбаси билан Румэли Бекларбеки қилгандик.

      Бизнинг Армани аслли иккинчи садраъзамимиз Малатяли Сулаймон Пршодир. 1655-1656 йиллар давомида Бош Вазирлик муҳримиз унинг қўлидайди.

      Шугинами? Йўқ албатта. Армани Агатон Афанди 1868 йилда ҳам Байиндирлик Вазиримиз (Социал Таъминот вазиримиз) эди, ҳамда Почта-Телеграф вазиримиз.

      1877 йилда Оҳаннес Афанди Даништай уямиз (Маслаҳат кенгашида аъзолари-миздан бири) эди. Тижорат ва Зироат вазиримиз эди.

      1879 йилда армани Сово Пошо Ҳорижия (Ташқи ишлар) вазиримиз эди. 1885 йилда Агоп Пошо олдин Ҳазина-и хосса, сўнгра Молия вазиримиз эди. Мажлис-и Мабусондан айрилиб Арзирумга келди. Мавро Кордато Ўрмон вазиримиз эди. Кейинчалик Байиндирлик вазиримиз армани Холлачян бўлганди.

      Болқон уруши йилларида Габриэл Норадунгян Афанди Ташқи ишлар вазиримиз, Оскан Афанди Почта нозиримиз, Басаря Афанди Бойиндарлик нозиримиз, Сакиз Оҳаннес Пошо Хазина-и Шоҳона нозиримиз сифатида ҳукуматимиз таркибида эдилар.

      Давлатимизнинг юқори поғоналарида юксак вазифаларга қўйилган армани ватандошларимизни санамайман. Фақат шуни билишингизни истайманки, Биринчи ва Иккинчи Машрутият Мажлисларимизда ўттиз нафар армани ноибимиз эл хизма-тида эди. Масалан, булардан Арзирум ноиби Каракин Пастирмадиан Афанди руслар Арзирумга бостириб кирганларида Мажлис-и Мабусонни ташлаб, Арзирумга келган, атрофига тўплаган бир тўда бебошлар билан бирга рус ҳарбий кучларига жону бош билан ёрдамчи бўлишга борганди.

      Мавзу минг саҳифа билан ҳам англатиб бўлмайдиган даражада ҳазиндир. Даҳ-шатга солувчидир. Фақат шуни билдиришни истайман: Армани-Турк муносабат-ларида бизга юкланиши мумкин бўлган ҳеч қандай айб йўқ. Кечагидай бугун ҳам хиёнатга дучор бўлган бизмиз. Кечагидай бугун ҳам биз миллат сифатида армани душманлиги учун ҳадаф бўлаётирмиз.

      Эски миллатвакилимиз (ноибимиз) Комрон Инон айтганидай: “Дунёда

      энг кўп душмани бўлган миллатларнинг бошида ғолибо биз турибмиз.”

      Биз, минг йилдан бери, Онатўли тупроқлари узра Курдлар билан бирга

      яшаймиз. Курдлар билан СКАЧАТЬ