“Гелийўрум”, “гидийўрум”, “гулуйўрум” ўрнига “гелиерим”, “гетийерим”,
“гулиярим”дейишарди. Ахискали турклардан бири эди. Менннгбаъзи ақраболарим айнан шу шевада гаплашганларидан, қулоғим, болалик йилларимдан бери, шевасига яқин эди. Мен, суҳбат эшигини қаердан ва қандай очажагимни ўйлаб турганимда, биринчи бўлиб у савол берди:
-Сен нерейе гедиерсан? Хайрдир иншоллоҳ?
–Истанбул устидан Москвага. У ердан Тошкентга, Самарқандга, Бухорога, Бокуга!
–У ерларда таниш-билиш, ақраболаринг варми? Уларни зиёрат қилганими гедийерсен? Ўрис рози бўлдими? Қоғоз бердими сенга? Кейин бошинг дорга осилмасин!
-Расмий бир вазифа билан гедийўрум. Тошкент кинофестивалига қатнашамиз.
–Ҳаа! Билийерим! Тошкент кинофестивалига чўх кетмишлигим вардир. Ёлғизмисан?
-Ёлғиз эмасман. Орқадошларим Истанбулдан учоққа минажаклар.
-Қанча шеригинг вар?
-Тўртови Истанбулда минажак. Икки киши кейин етиб келади. Ҳаммамиз етти кишилик ҳайъат бўламиз.
-Ийи! Ийи! Ийи!
-Сени орқадошларимга ҳамшаҳрим деб таништираман.. Уларга ҳеч нарса дема. Суҳбатлашганимиздан сўнг, кўрамиз, фарқлашармикин?
-Нимани?
–Сенинг Жамбулдан эканлигингни.
Қаҳ-қаҳлаб кулди. Этли, буғдойранг қўлларини ёнларига ёйли.
-Бир олманинг ярмиси сиз, ярмиси биз. Аждодаримиз ҳам бир, рангимиз ҳам.Анави ўрисларнинг қай бири бизга ўхшайди?
–Тўғри! Тўғри! Мен, бор-йўғи шева фарқини ўйлаб шундай дедим. Албатта биз айни миллатнинг инсонларимиз. Аждодимиз ила рангимиз шунинг учун айни! “Тошкент фестивалига борганман” дединг. Жамбулдан отланиб, Тошкентгача келишингга қараганда, кинони жуда севасан ҳарҳолда?
Жавоби ичимни сесканишларга тўлдирди. Тукларим тикан-тикан бўлиб кетганини ҳис эттим.
-Кино билан бошим у қадар апоқ-чапоқ эмас. Мен бола-чақамни бир машинага тўлдириб Тошкентга ҳасратимни ўлдурмага гетирийерим.У ерда устунларда турк байроғин кўрийерих, севинийерух! Турк киносида туркчани тинглайўрух , севинийерух!Кўксимиз габарийур, бошимиз кўкка тегиюр.
Демак бир турк байроғини кўра билмак, Туркия туркчасини тинглая билмак учун, юзларча километрлик йўлни кўрган-билган ҳолда, Жамбулдан отланиб Тошкентга гедийурсиниз?
-Ҳааа! Байроққа жон қурбон, Ёғуз оға, турк тилига жон қурбон! Бизнинг байроғимиз каби, бизнинг тилимиз каби гўзал тил борми? Иккиси ҳам туркча қўшиқ каби. Иккисига ҳам жоним қурбон!
–Қанча боланг бор, Жума афанди?
-Қўлларингдан СКАЧАТЬ