ГИНГЕМАНИНГ ҚИЗИ Биринчи китоб. С. Сухинов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ГИНГЕМАНИНГ ҚИЗИ Биринчи китоб - С. Сухинов страница 14

Название: ГИНГЕМАНИНГ ҚИЗИ Биринчи китоб

Автор: С. Сухинов

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ қўрқувдан қақшаб қолди.

      – Ўшанда нима бўлади? – қўрқа-писа сўради у.

      Корина жавоб бермай қўяқолди.

      Улар тез-тез кўришиб туришга келишиб олишди. Қизча яқинроқдаги қишлоққа йўл олди, қашқир эса ўрмонда қолди. У бўш қолган тулки уясини топиб, кенгайтириб, чуқурроқ қилиб қазиди ва ўша ерда яшай бошлади. Нарк Пирпиркўзларнинг назарига тушмасликка ҳаракат қилар, улар эса шундоққина ёнгиналаридаги ўрмонда қудратли йиртқич пайдо бўлганини хаёлларига ҳам келтирмасдилар.

      Шу ерда Коринанинг янги ҳаёти бошланди.

      У Чашмалар номли қишлоққа кирди ва қўрғондаги энг ҳашаматли уйни танлади. Бу уйда Рон исмли ўймакор устанинг оиласи яшар экан. Ўзи Пирпиркўзлар моҳирликлари билан донг таратишган. Уларнинг орасида кўплаб моҳир мурватсозлар2 ва темирчилар, дурадгор ва ёғочсозлар яшайди. Лекин деҳқончиликка нима учундир Пирпиркўзларнинг унчалик уқувлари йўқ. Улар буғдойни Яшил ўлкадан, сархил меваларни ва шифобахш гиёҳларни Мовий юртдан келтиришади. Ўзлари экин етиштиришга жуда ношуд халқ.

      Корина кўзларини қизартириш учун қўллари билан қаттиқ-қаттиқ ишқалади ва баланд овозда ариллай бошлади.

      Сочлари оппоқ кекса Рон остонага чиқди ва ғижим, чанг босган кўйлакдаги жуда чиройли қизчани кўриб, ҳайрон бўлиб қолди.

      – Нега йиғлаяпсан, қизалоғим? – сўради у.

      – А-а-а… – ҳиқилларди Корина кўз ёшларини оқизиб. – Адашиб қолди-ии-ии-им…

      Рон уни қўлидан тутиб, уйга олиб кирди. Ичкарида унинг хотини Дора уй юмушлари билан куйманишиб юрибди. Эр-хотин анча кексайиб қолишган, фарзандлари улғайиб, ҳар томонга тарқаб кетишган, тўнғич қизлари Лина эса малика Бастинданинг саройида чўри бўлиб хизмат қиляпти. Рон билан Дора ёлғиз яшашар ва фарзанд дийдорига зор эдилар.

      Йиғлаб турган қизчани кўриб, Дора қўлидаги буғланиб турган варақи тўла тақсимчани ерга тушириб юборай деди.

      – Вой, бу ширин қизча кимнинг боласи экан? Қизалоғим, нега йиғлаяпсан?

      – У-у-у!.. – баттар ариллади Корина кўзларини зўрма-зўраки ишқалаб.

      Чол-кампир уни бир амаллаб овутишди. Дора қизчани чўмилтириб-ювинтириб дастурхон ёнига ўтқизди. Коринанинг худди бир ҳафта оч қолган одамдай варақиларни пешма-пеш оғзига тиқаётганини кўриб, Рон ва Дора ачиниш билан бош силкиб ўтиришди.

      Қизча яхшилаб тўйиб олгач, қариялар уни саволларга кўмиб ташлашди. Корина жавобларини аввалдан тайёрлаб қўйганди. У қарияларга ота-онаси вафот этиб кетишганини (буниси аслида ҳам рост гап эди) ва у Каллаварамлар қишлоғида яшайдиган холасининг уйига йўл олгани, лекин ўрмонда адашиб қолганини айтди.

      Рон оғир хўрсиниб, елка қисди:

      – Сенга қандай ёрдам беришни ҳам билмайман, қизим… Мен Каллаварамлар қишлоғи ҳақида ҳатто эшитган ҳам эмасман – агар алдаётган бўлсам мени чақмоқ уриб қўяқолсин. Энди сени нима қилсак экан-а?

      Дора эрининг биқинига туртиб қўйди.

      – Бунинг ўйлайдиган нимаси бор? СКАЧАТЬ