Название: ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд
Автор: ТОИР МАҲМУД
Издательство: Yangi asr avlodi
isbn:
isbn:
Янги Ўзбекистон ёшларидан эса эвазига фақат бир нарса сўраляпти. Ватанга садоқат билан тинимсиз ўқиб-изланиб, замонавий билимларни эгаллашдан тўхтамай, қўлни-қўлга бериб, бир байроқ остида Янги Ўзбекистон қудратига – Учинчи Ренессанс бунёдкорларига айлансин! Академик шоиримиз Ғафур Ғулом айтганларидек:
Сиз ахир осмонни олмоқ бўлсангиз,
Не учун елкамни тутиб бермайин.
Жонкуяр Президентимиз бутун вужуди билан ушбу оташин сатрларнинг амалий ижрочисига айланганини нафақат тадбирда иштирок этган 220 минг нафар навқирон авлод вакиллари, балки 17 милллиондан зиёд Ўзбекистон ёшлари ҳамда уларнинг ота-оналари ҳам эътироф этмоқда.
Маънавий тараққиёт – маънавий маъмурлик
Юртбошимизнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобидаги маънавий тараққиёт бўлими мазкур фикрлар билан очилади: “Менинг назаримда, инсоният дунёсининг буюк бир ёритқичи – маънавият чироғи бор. Бу чироқнинг бошқалардан фарқи шуки, у инсоннинг онги ва тафаккурини ёритади, қалби, виждонини уйғотади, одамийлик ҳиссини кучайтиради.
Ўзбекистоннинг янги уйғониш даврини яратишга киришган эканмиз, ҳар бир юртдошимизнинг қалби ва онгида ана шундай маънавият шуъласи порлаши ва у бизни эзгу ишларга ундаб, юксак масъулият туйғуси билан яшашга даъват этиб туриши зарур”.
Дарҳақиқат, масъулият туйғуси билан яшаган инсон миллатнинг бойлиги, иймон-эътиқодда мустаҳкам, маънан етук инсон тимсолидир. Шу ўринда айтиш лозимки, маънавий мерос – маънавий тараққиёт маҳсули. Инсон ақл-заковати билан яралган тафаккур ёғдуси. Буюк аждодларимизнинг тафаккур ёғдуси бугун бутун оламга ва одамлар қалбига ўз нурини таратмоқда. Дилларни дилларга, элларни элларга маънавият риштаси ила боғлаяпти. Ҳушёрликка, бирдамликка чорлаяпти.
“Жаҳолатга қарши – маърифат” деган эзгу ғоя Конституциямизнинг туб моҳиятида янада кенгроқ акс этмоғи керак. Давлатимиз раҳбари “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобида “Мамлакатимизнинг кейинги даврга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида албатта маънавий-маърифий ислоҳотларга алоҳида бўлим ажратилиши даркор, деб ҳисоблайман. Ўзбекистоннинг 2022-2032 йилларга мўлжалланган маънавий тараққиёт стратегиясини ишлаб чиқиши ва уни давлат сиёсатининг таркибий қисмига айлантиришни талаб қилмоқда”, дея бежиз айтмаган.
Шунинг учун ҳам бу йўналишда миллий урф-одат ва қадриятларимизни тиклаш, хусусан, буюк боболаримиз ва мутафаккирларимизнинг бой меросини теран ўрганиш, уларнинг қадамжоларини обод қилиш, тарихий обидаларини асраш, уларни келгуси авлодларга замонавий таъсирчан усулларда етказиш каби хайрли ишларни янада кенгроқ миқёсда амалга ошириш лозим. Буюк олимларимиз, ёзувчи СКАЧАТЬ