ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд. ТОИР МАҲМУД
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд - ТОИР МАҲМУД страница 29

Название: ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд

Автор: ТОИР МАҲМУД

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ Тараққиёт, бунёдкорлик эса ўша ақлу заковатнинг бир маҳсули. Шунинг учун ҳам тафаккур эгаларига бешикдан қабргача “илм излаш” буюрилган.

      Айни пайтда, инсон бўлиб яшашнинг ўз қонуниятлари бор. Табиат измига бўйсуниш, унга қарши бормаслик – бу қонунларнинг аввали. Биз ёзилган ва ёзилмаган қонунлар ҳақида фикр юритамиз-да, уларга гоҳ бевосита, гоҳ билвосита амал қиламиз.

      Назаримда, ҳақиқат ва адолатга бўлган кучли интилиш, мазмунли ҳаёт орзуси, истаги тафаккур ривожланган жамиятларда биринчи бўлиб шаклланган. Ҳалол ва пок яшаш учун, айни пайтда ўзини ишончли ҳимояси учун қонун шаклидаги ҳуқуқий асослар ихтиро қилинган, одамлар, жамият давлат амал қиладиган, бўйсунадиган қоидалар ишлаб чиқилган. Шу маънода айтсак, қонун бу инсон қадрининг синмас, ёнмас қалқони.

      Қонунчилик соҳасида катта тажриба тўплаган мамлакатлар эса фурсатлар келиб, давлат ва халқнинг ҳуқуқий паспорти, қонуний ташриф қоғози бўлмиш – конституцияни яратишга муваффақ бўлди. Бугун, ҳеч шубҳа йўқки, ҳар бир давлатнинг юксак юридик кучга эга бўлган Асосий қонуни, барча жорий қонунларнинг асосига айланиб улгурди.

      Агар бир оз шоирона ҳаяжон билан ифода этсак, Конституциямиз – миллатимиз, халқимиз, давлатимиз қадри учун Қонун тимсолида қўйилаётган ҳайкал. Янги тамаддун истиқболига ёқилаётган чироқ. Бинобарин, доно халқимизда “замон сенга боқмаса, сен замонга боқ” деган пурмаъно нақл бор. Янги Ўзбекистонимизни янги имкониятлар оламига олиб чиқиш, ривожланган давлатлар сафида, тенглар ичра тенг бўлиб тараққий топиши учун Конституциямизга бир қатор ўзгартишлар киритишни даврнинг ўзи ҳам жиддий талаб этяпти. Бу муҳим жараённи Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг халқимиз бахт-саодати, фаровон ҳаётини ўйлаб, ҳамиша ўз вақтида киритаётган хайрли ташаббусларининг мантиқий давоми деб баҳоласак, ўйлайманки, тўғри бўлади.

      Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан 20 июнда бўлиб ўтган учрашувда таъкидлаганидек, “Халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг ёрқин ифодаси бўладиган янгиланаётган Конституциямизга таяниб, янги Ўзбекистонни албатта биргаликда барпо этамиз”. Зеро, биз мана шундай ўзгаришларга тайёр ва асосийси, янада яхши шароитларда яшашга муносиб халқмиз.

      Миллий урф-одатларимиз – миллий ўзлигимиз

      Эркин фикр – хаёлига, оғзига келган сўзни демак эмас. Балки бу ақлий ва маънавий хуррам яшашга берилган имконият деб ўйлайман. Чинакам эркин фикрни ким айтади? Маънавий пок инсон айтади. Унинг Яратган олдида ҳам, элу юрт олдида ҳам ҳамиша юзи ёруғ. Биз миллат сифатида бир жиҳатимиз – яъни миллий урф-одатларимиз асоси, тамал тоши покликка қурилгани, ҳалол ниятдан яралгани билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

      Шу боис, мен янгиланаётган Конституциямизда миллий урф-одатларимиз ва маънавий меросимизни сақлаш борасида олдимизда турган вазифаларга, миллат фарзанди сифатида бурчимизга ўз муносабатимни билдирсам.

      Аввало, шуни айтиш жоизки, урф-одат деганда, кундалик турмуш тарзимизга сингиб кетган, кези келганда такрорланиб турадиган хатти-ҳаракат, аксарият аҳоли томонидан қабул қилинган хулқ-атвор қоидалари СКАЧАТЬ