ОМОНЛИК ТИЛАЙЛИК 2-жилд. ТОИР МАҲМУД
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ОМОНЛИК ТИЛАЙЛИК 2-жилд - ТОИР МАҲМУД страница 3

Название: ОМОНЛИК ТИЛАЙЛИК 2-жилд

Автор: ТОИР МАҲМУД

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ шеър ўргатмаганини зикр этяпти. Гап шундаки, Қуръон Карим нозил бўлаётган даврни араблар «Шоирлар замони», деб аташган. одамлар Каъбанинг деворларига шеърларнинг энг яхши намуналарини илиб кетишар экан. Аллоҳ пайғамбарининг ана шундай шоирлардан эмаслигини билдиряпти. Шайх Алоуддин Мансурнинг бу борадаги изоҳларида тўғри тушунча мавжуд: «Зотан, Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳ таоло томонидан юборилган Пайғамбар эканлар, демак, фақат ва фақат рост сўзламоқлари лозим. Шеърият эса ўз кўтаринкилиги, муболағалари билан (яъни ўз табиати билан тўла маънодаги) ростгўйликни кўтара олмайди. Билъакс, шоирларнинг эътирофларича ҳам шеърнинг энг ширини энг ёлғонидир. Бинобарин, ўз умматларига бир умр амал қилиб ўтишадиган дин арконларини ўргатадиган ва ғайб олами, Охират диёри ҳақида хабар берадиган Пайғамбар шоир бўлиши дуруст эмасдир».

      Қуръони Каримнинг Шуаро сурасида ҳам бу мавзу зикр этилган: «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом, айтинг): «Мен сизларга жинлар кимларга тушиши ҳақида хабар берайми? Улар барча гуноҳга ботган товламачиларга тушиб; эшитиб олганларини уларга ташларлар. Уларнинг (жинларнинг) кўплари ёлғончидирлар. Шоирларга йўлдан озганлар эргашур. Уларнинг (сўз водийларидан) ҳар водийда дайдишларини (яъни ўзгаларга ёқиб қолган энг тубан кимса ё нарсаларни ҳам кўкка кўтариб, ёқтирмаганларини тупроққа қоришларини) ва ўзлари қилмайдиган нарсаларни айтишларини кўрмадингизми?» Мазкур оятлар шайх Алоуддин Мансур томонидан бундай изоҳланади: «Бу оятлар барча замонлардаги Аллоҳдан қўрқмайдиган, устларидаги ҳокимият – сиёсат ўзгариши билан ёзаётган мавзулари, қаҳрамонлари ҳам ўзгариб кетаверадиган, ўзгаларга тўғрилик, эзгулик ҳақида лоф уриб, ўзлари нопок йўллардан юрадиган маддоҳ қаламкашлар ва ўзларининг бор илҳом ва истеъдодларини маъшуқаларининг таъриф-тавсифларига сарф қиладиган назмбозлар ҳақидадир.

      Лекин иймонли, эзгу амаллар қиладиган ва доим Аллоҳни ёдда тутадиган шоирлар бундан мустасно эканлиги тўғрисида қуйидаги ояти каримада айтиб ўтилади: «Магар иймон келтирган ва яхши амаллар қилган ҳамда доим Аллоҳни ёдда тутган ва (илгари) мазлум бўлганларидан кейин (Ислом зафар топгач), ғолиб бўлган кишилар (яъни, шоирлар йўлдан оздиргучи эмаслар). Золим кимсалар эса яқинда қандай оқибатга қараб кетаётганларини билиб қолурлар». Яна бу хусусда Пайғамбар алайҳиссаломдан ҳам кўп ҳадислар ривоят қилинган. Шулардан бири мана бу ҳадисдир. Саҳобалардан бўлган бир шоир келиб, Пайғамбар алайҳиссаломга, Аллоҳ таоло шоирлар ҳақида айтган бу сўзлардан кейин бизларнинг ҳолимиз не кечади, деганларида Ҳазрат шундай жавоб берганлар: «Мўмин киши ҳам тиғи билан, ҳам тили (яъни қалами) билан Аллоҳ йўлида жиҳод қилур. Яратган Эгамнинг номига қасамки, сизлар отадиган ўқнинг тиғи ўткирроқдир».

      Улуғ устозлар шеъриятининг минг йиллардан бери яшаб келаётгани айнан ўша ўқнинг ўткирлигида. Айтилаётган сўзнинг тўғрилигида, ниятнинг поклигида. Маҳмуд Тоир шу йўлни танлаб янглишмаганлар:

      Яхшининг номидан раҳмат ёғилар,

      Оқилнинг комидан ҳикмат ёғилар,

      Қаролик ҳам қондан ўтса ёмондир,

      Жоҳил жилмайса ҳам зулмат ёғилар.

      Дунёда СКАЧАТЬ