Қазои Қадар. Аббос Саид
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қазои Қадар - Аббос Саид страница 17

Название: Қазои Қадар

Автор: Аббос Саид

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ style="font-size:15px;">      ‒ Менга эрталаб уйдан олиб бериб юбораман девди. Энди эса пулни бериб қўйган одамникига кетганмиш. Ҳозир келиб қоладилар, пича кутинглар деяпти хотини!

      ‒Ўзи ўтган сафар келганимиздаям ланж гап қилувди, бу Йўлтурди деганингиз. Ҳали яна бошқа бир баҳонани рўкач қилмаса эди, ‒ энсаси қотганидан юзи ғижимланган қоғоздай бужмайиб кетди Тошмуроднинг. ‒ Бунақа йўлда туғилганлардан ҳар балони кутиш мумкин!

      ‒ Ҳозир исмини яна унутдим. Йўлтурди депмидиз? ‒ истеҳзоли жилмайди Абдурасул ота, ортидан эса нонвойнинг юқорида айтган жумласи қулоғига чала-ярим киргани важидан унга қўшимча қилган бўлди: ‒ Бу Йўлтурдини тутиб бўлармикин ўзи? Сенам шунга ишора қилдинг шекилли Тошим? Йўлда туғилган дедингми?!

      ‒ Шунинг учун Йўлтурди қўйганлар-да яқинлари! Йўлда туғилган болалардан бўлиши керак бу номард! ‒ паст келмади Тошмурод, томоғи қичиб икки-уч бор қириб қўйди, кетидан қаёқдандир хирилдоқ йўтал келиб қолиб юзи қизариб нафаси ичига тушиб кетаёзди, шунда ҳам сўзларини бермади: ‒ Бунақалардан яхшилик чиқмайди демоқчиман! Ўзларининг манфаатлари йўлида сиз билан бизларга ўхшаганларни не бир кўйларга солишлари ҳеч гап эмас демоқчиман-да, Абдурасул ота!

      Сафохон уларнинг гап-сўзларига жим туриб қулоқ солди. Аммо-лекин нонвойнинг сўнгги жумласи уни ўйлантириб, ўйлантиришдан ҳам бурун ҳақиқатдан анча йироқдек кўриниб, унга ўз муносабатини билдириб:

      ‒ Қани, сабр қилиб пича кутайлик-чи, бир гап бўлар! Ҳар қалай сиз айтганчалик эмасдир-ов! ‒ деб муҳмал жавоб қайтарди.

      Абдурасул ота Сафохон эски танишининг ёнини ола бошлаганидан жаҳли чиқди. Ана шу жаҳли чиққанини ошкор этишга киришиб:

      ‒ Сиз бунақалардан яхшилик чиқади деб ўйламанг, Сафохон! Тошимнинг ҳозирги гапида жон борлиги шундоққина кўриниб турибди, мана мениям айтди дерсиз ‒ ўша танишингиз жуда бетайин бир кас бўлиб чиқишини ўзингиз ҳам кўрасиз! ‒ дея уни ишонтирмоққа уринди.

      ‒ Ўзиям исмини хў-ўп топиб қўйишган экан-да, Йўлтурди! Бунақаларни йўлдан урди дейдилар ‒ Йўлурди, тутқич бермас Йўлурди! ‒ деб Абдурасул отанинг ўзини қўллаб-қувватлаганидан севинди нонвой, шу дамда уни тағин қаттиқ йўтал тутди. Ана шу ҳолати бутун диққат-эътиборини ўзига жалб этиб, вужудини аллақандай ўзи ҳам идрок этиб улгурмагани қўрқув чулғаб олиб, йўталидан шикоятланишга ўтди: ‒ Тунов куни бир тандир нон ёпиб бўлгач, чанқаб туриб муздек компот ичувдим, яна эски йўтал кеп қолди-да!.. ‒ у ана шуларни маълум қиларкан, ўзининг ақл ишлатмай қилган хатти-ҳаракати, чанқоғини қондирмоққа урингани алал-оқибат анчагача йўқ бўлиб кетган йўталининг қайталанишига, натижада жисми-жонининг азобланишига олиб келганини таъкидларкан, ношудлигидан ўпкаланди.

      Абдурасул ота унинг хир-хир йўталишига ичи ачишиб нигоҳ қадаркан, нонвойнинг калтафаҳмлигидан, ўзининг эҳтиётини қилишга сабри чидамаслигидан норозилангандай бошини уён-буён чайқатиб:

      ‒ Унаққима-да, Тошим! Ҳеч замонда терлаб туриб муздек компот ичадими?! Чой ичгин дейман-ку, сенга! Ҳечқурса яхна чой ичмайсанми, юрагинг куяётган СКАЧАТЬ