Название: АСАРЛАР (II жилд)
Автор: Сирожиддин Саййид
Издательство: SHARQ
isbn: 978-9943-26-873-9
isbn:
Эшигимга чайқалибон дайроларим
Келса, бул ҳам фиғонимга етармукин,
Кўксумдаги зангорларим кетармукин?
Суйкансанг гар юз йил кўзу қошинг билан,
Уринсанг, ёр, юз йил қўлда тошинг билан,
Сўнгра силаб мижгонларинг, сочинг билан,
Яна юз йил ювиб ўтсанг ёшинг билан,
Тадбирларинг дардимга кор этармукин,
Кўксумдаги зангорларим кетармукин?
Уч минг йиллик чинор яна куртаклади,
Эрта-индин яшил куйга буркалади,
Оҳуларим – тоғларимнинг ҳуркаклари
Кечалари таним ҳидлаб суркалади,
Уларнинг ҳам дунёлари хатармукин,
Кўксумдаги зангорларим кетармукин?
Бу дунёда ёр изладим дилга лойиқ,
Бу дил энди елга лойиқ, селга лойиқ.
Нур таратган сочларини ёйиб-ёйиб,
Бошим узра йиғлаб турса минг малойик,
Аламларим булутлардай ўтармукин,
Кўксумдаги зангорларим кетармукин?
МАСЛАК
“Мани сўрма мандан, манда эмасман”,
Фақр тўнидаман, жанда эмасман.
Кўнгил дарсидаман руҳ оламида,
Ки сен кўриб турган танда эмасман.
ДУНЁНИНГ ТУБИ
Бу дунёнинг тубини мен топиб қўйдим,
Шўраланган тупроғини чопиб қўйдим.
Сиз бемаслак тушиб кетманг, дея, уни
Яссавийнинг девони-ла ёпиб қўйдим.
БИР ТУРЛАНГУВЧИ ГУЛ
Бу қандай гул? Бу қандай гул?
Гаҳи қор, гоҳи қондай гул.
Мен унга барқларим айтсам,
У менга баргларин бергай.
Қади ҳам бўйни зарҳал гул,
Яқоси, қўйни зарҳал гул.
Мен унга зорларим айтсам,
У менга зарларин бергай.
Қабоғи узра нурлар бор,
Қабоси ичра дурлар бор.
Анга ашкимдин арз айтсам,
Манга шабнамларин бергай.
Паришон ҳолу боғимдан,
Куйиб кетган димоғимдан,
Десам дилда ямоғимдан,
У менга барларин бергай.
Жудолик исли эпкинлар
Букун боғимда эркинлар.
Мен унга хасларим айтсам,
Менга анбарларин бергай.
Тун ичра чирма ёлқин гул,
Гаҳи тинч, гоҳи тошқин гул.
Мен унга дардларим айтсам,
У менга лабларин бергай.
БУ МУҲАББАТ БОҒИДА
Не ситамлар, эй санам, қаттол қўлингдан келдилар,
Соч, дедим мен, тайладинг – сочлар белингдан келдилар.
Келган эрса не балою не жафолар бошима,
Ўз тилим эрмас, сенинг шаккар тилингдан келдилар.
Бу муҳаббат боғида япроқ бўлибмиз иккимиз,
Хуш насимлардин ажиб титроқ бўлибмиз иккимиз.
Бунда гулдин гул гўзал, гул бўйни гул бўйниндадир,
Қўлни қўлга бойлабон сиртмоқ бўлибмиз иккимиз.
Қайда гул бўлса анинг ўз гулшани, ўз боғи бор,
Қайда боғ бўлса анинг ўз булбули, ўз зоғи бор.
Қайда бир СКАЧАТЬ