Название: Ҳаёт қайиғи (1 китоб)
Автор: Тохир Хабилов
Издательство: SHARQ
isbn: 978-9943-26-895-1
isbn:
“Роббинг фақат Унинг ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга “уфф” дема, уларга озор берма ва уларга яхши сўз айт. Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва “Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин”, деб айт” (Исро сурасидан).
Ота ёки она ёки иккови тўшакка ётиб қолгудай бўлса, фарзандлар “Уфф” демасликлари, балки уларга чиройли хизмат қилишлари лозим экан. Узоқ ётиб қолган беморга қараш осон эмас. Бировлар чидам билан қарайди, кимдир бурнини чийиради, бошқаси “уфф”лайди. Беморнинг зийрак нигоҳи барча ҳолатни сезиб туради. Шунга яраша дуо қилади. Беморнинг дуосини ижобат қилишга Аллоҳнинг ваъдаси бордир.
Ўтган йиллардан мисол: қариб қолган отанинг бир ўғил ва бир қизи бор. Ўғилнинг турмуши тўкин, жамиятдаги мавқеи ҳам баландроқ. Қизининг оиласи бир амаллаб кун кўради. Ота хасталаниб касалхонага тушганида бу фарзандларнинг меҳр-оқибати аниқ кўринади. Ўғил ишда банд эканлигини баҳона қилиб кам келади. Ўғилнинг меҳри шундай бўлгач, оиласиники қандай бўларди? Қиз эса кунда икки-уч қатнайди. Шунда ота қўлларини баланд кўтариб, қизни дуо қилади. Қиз кетгач, жони узилади. Ўша дуо – отанинг розилиги эди. Аллоҳ ҳам ундан рози бўлди. Ўғилнинг оиласидан барака кўтарила бошлади. Бошига кўп ташвишлар тушди. Қариганида фарзандлари ёнида бўлса ҳам, сутга ивитилган бир қошиқ нонни оғзига тутгувчи меҳрибон топилмади. Касалхона фаррошининг қўлида жон берди. Фаррош мусулмонлик қоидаларини билмагани сабабли жағлари, оёқ-қўллари боғланмай, ғассолни ҳам анча қийнади. Ғассол қанча уринмасин, жағ очиқлигича кетди. Бемор ота дуосини олган қизнинг оиласи эса кундан-кун яшнай берди. Қиз кексалик ёшига етганида, хасталанганида фарзандлари қўлларида кўтариб юрганларини ўзим кўрдим. Жон беришлари ҳам мўъжиза каби юз берди. Фарзандлари даврасида, гапларидан адашмай, яхши насиҳатлар қилиб, бир нафас билан енгилгина жон бердилар.
Шу кунларда, шу дақиқаларда ҳам кимнинг отаси ёки онаси шифохонада ётгандир. Уларни йўқлаб ҳар куни боряпмизми? Билишимиз лозимким, уларга докторнинг дориси эмас, бизнинг иссиқ юзимизни кўриш даводир. Кунда бир борамизми? Нима учун икки марта бормаймиз? Борганда ҳам неча дақиқа ўтирамиз? Ўн дақиқами ё ярим соатми? Ҳа… биз ишга банд одамлармиз. Ишимиз кўп. Энди диққат қилайлик: ишимиз кўп, аммо ота-онамиз кўп эмас. Биттагина! Бугунги ишни эртага бажарсак ҳам бўлади. Бугунги мажлисга кирмаслик ҳам мумкин. Бироқ ота-она ғанимат, бугун кўргани келолмасангиз эртага иссиқ юзларини эмас, совуган жасадларини кўришингиз СКАЧАТЬ