Название: Ҳаёт қайиғи (3 китоб)
Автор: Тохир Хабилов
Издательство: SHARQ
isbn: 978-9943-26-897-5
isbn:
Тоғам кетгач, тракторин минди,
Ўжар дев яшаркан хотин кишида.
На келин, на бева: кун-тун юрар эди
Этиги билчиллаб ғўза ичида.
Гербицид ташиди қоғоз қоп елкалаб,
Совуқда шўр ювди, ботқоққа тушди.
…Йигирма миллионга кирмайди унинг
Саратон ўтида ўртанган пушти…
У бешик устида алла айтмаган,
Аччиқ армонлари яшар пинҳона…
Аччиқ армонлар шоирнинг юрагини ҳам куйдиради. У янгасининг туғилмаган фарзандларига қалбида аза очиб пинҳона йиғлайди. Унинг ана шу йиғиси ҳар қандай ўкирикдан таъсирлироқ. “Гражданлик”ни талаб қилувчиларга эҳтимол ҳайқириқ керакдир? Афсус шуки, ҳайқириқ бўғизда, пинҳона йиғи юракда туғилади. Ҳайқириқ шамолга совурилади, пинҳона йиғи қалб тубида қолаверади, юракни ўртайверади…
Оддий кунлардандир умрим ҳам ахир,
Ўзим ёнган гулхан – менинг байрамим.
Олтмиш бешинчи йили Эскижўвадаги маданият уйида ишлаб турган адабиёт тўгараги бирдан ёпилгани ҳақида айтиб эдим. Биз, ёшлар ўйлаб-ўйлаб нажотни Ёзувчилар уюшмасидан, айнан уюшма раисининг ўринбосари Асқад Мухтордан топиш мумкин, деган қарорга келдик. Ойбек, Ғафур Ғулом, Шайхзода, Миртемир каби улуғларни учратиш мумкин бўлган файзли даргоҳга қадам босиб киришга юрак бетламасди. Уч кишидан иборат ваколада камина ҳам бор эди. Озгина ҳаяжон, озгина қўрқув “Асқад Мухтор” деб ёзилган эшикни очиб, “Келинглар, йигитлар, тортинманглар”, деган таклифни эшитганимиздан кейин тарқади. Машҳур ёзувчи, раҳбар билан ҳаваскорлар орасига чегара тортилмади. Бизнинг кичкина ташвишимиз Асқад акага ҳам кўчди, ёрдам беражакларини айтдилар. Уюшмада адабий маслаҳатчилар борлигини, уларга ҳам учрашиб туришимизни тайинлаб, ўзлари бошлаб чиқиб раҳматли Саида опа Зуннуновага таништирдилар. Ўшанда раҳбарга хос одат билан бу ишни котибаларига топширишлари ёки Саида опани хоналарига чақиртиришлари мумкин эди. Ёки “Катта ёзувчиларнинг ташвишлари етиб ортиб турибди менга, энди сен чурвақалар бормидиларинг?”, деб бизни умуман қабул қилмасликлари ҳам мумкин эди. Ўша биринчи учрашувимиздаёқ қалбимиз Асқад акага меҳр билан боғланиб қолган эди.
Мухбир келар: “Бахтлимисиз?” – эмиш.
Қандай бахт? Ўзимга алоҳидами?
Алоҳида уй бор, алоҳида идиш…
Одам қайда яшар, овлоқ уйдами?
У қабрдагина одамзоддан ғайри.
Тирикмизки, олам ҳаммамизга бир.
Ҳақиқат йўқ кимсага айри,
Алоҳида бахт ҳам дунёда йўқдир.
“Гулистон” журналида тиббиётга доир илмий-текшириш институтидаги камчиликлар танқид қилинди. Уч-тўрт олимнинг амал талашишларига муносабат билдирилди. Фельетондан кейин институтнинг раҳбари ишдан олинди. Бир куни Асқад ака ҳузурларига йўқладилар. Кирсам, ўша раҳбар мотамсаро кўринишда ўтирибди. Ҳасратларини тўкиб, кўзлари ёшланди ҳам. Асқад ака бу ҳасратларни ҳамдардлик билан тингладилар. У киши чиқиб кетгач, “Бояқишга жабр қилибмиз-ку”, дедилар. Бу гапни астойдил ачиниб СКАЧАТЬ