Название: Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ)
Автор: Тохир Хабилов
Издательство: SHARQ
isbn: 978-9943-26-457-1
isbn:
“Дунё ҳаёти – сен ичида бўлган ОНдан иборатдир. Чунки ўтган ўтмиш бўлиб қолади. Ортиқ ҳеч нарсалик бўлолмайсан. Келажагинг эса қандай бўлишини билмайсан. Вақт шундай нарсаки, тун кундузнинг ўлимидан хабар беради. Туннинг бошланиши у куннинг завол топганини билдирувчи бир ишоратдир. Тинимсиз келиб кетган ҳодисалар инсонларни ўзгартиради, эскитади, қаритади. Вақтнинг вазифаси жамоаларни сочиб ташламоқ, сараламоқ ва неъматларни йўқотмоқдан иборатдир. Амал узун, умр қисқа, ҳар нарса эса ёлғиз Аллоҳга қайтади…”
Унга қадар ўзимизга ўзимиз ҳисоб берайлик-чи… Донишманд дер эканки: мен кунда уч марта ўзимни ўзим тергайман: одамлар учун ҳалол ва холис хизмат қиляпманми, дўстлар билан суҳбатда риё йўқми менда, муносабатим самимийми, устозлар таълимини такрорлаб турибманми?
Энди муддаога ўтайин:
Аллоҳ таолонинг улуғ инояти билан тарих минг тўққиз юз қирқ олтинчи йилнинг охирги ҳафтасида, тизза бўйи қор ёққан кунда туғилган эканман. Ўтмишдаги одат бўйича ифода этилса, насабим бундай кўринадир: Тоҳир ибн Абдумалик ибн Ҳобил ибн Мирсоли. Ҳужжатларда “Хабилов” шаклида ёзилганким, кўпчиликни таажжубга соладир. “Тоҳир” ўрнига “Тахир” ёзилганига кўпам эътибор беришмайди (тилимдан тахир сўзларнинг кўп учиши балки шундандир). Ҳужжатлаштириш идораларида ўзбекчадан бехабар ё рус, ё татар ходимлар хизмат қилганлари учун кўплаб насаблар русча талаффузга мосланиб ёзилгани ҳаммага маълум. “Ходжаев”, “Кариев”, “Кадиров”, “Таджиев”… каби ёзувлар ҳали-ҳануз ўзгартирилгани йўқким, бу янада афсусли ҳолдир. Бир синглимизнинг насаблари “Борисовна” деб ёзилибди, билсак, аслида “Боисовна” экан. Фақат тилини эмас, ақлини ҳам қарға чўқиган ходима бу синглимизнинг отасини биратўла рус қилиб қўя қолибди. Шунга ўхшаш бизнинг насабимиз “Ҳобилов” ўрнига бир опамда “Кабилова”, яна бирида “Кабулова”, бизда эса “Хабилов” бўлиб қолган. Таассуфки, Одам Ато ва Момо Ҳаввонинг ўғиллари Қобил ва Ҳобил воқеасини баъзилар билмайдилар. Қобил укаси Ҳобилни ўлдирган. Бизда нечундир ана шу “Қобил” исми кенг тарқалган. Яхши одамлар исмларини қўйиш одатига кўра, “Ҳобил” кўпроқ бўлиши керак эди. “Муса(о)” исмлари кўп, лекин ҳеч ким “Фиръавн” деб қўймайди-ку?
Ўзим Тошкентда туғилган бўлсам-да, ота шаҳрим Марғилон ҳисоб-ланур, нединким, раҳматли дадажоним Марғилонда ҳунарманд оила-сида таваллуд топганлар. Раҳматли опоқ дадамиз Мирсоли шаҳар ҳунар-мандларининг оқсоқоли бўлган эканлар. Атлас каби матолари билан машҳур Марғилон қадим шаҳарлардан. Бу хусусда Мирзо Бобур тарих китобларида ёзмишларки: “Қасабалардин яна бири Марғинондур. Андижоннинг ғарбидадур, Андижондин етти йиғоч йўлдур. Яхши қасаба воқе бўлубтур, пур неъмат; анори ва ўруги асру кўп ва хўб бўлур. Бир жинс анор бўлур, “дона калон” дерлар, чучуклигида СКАЧАТЬ