Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ). Тохир Хабилов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ) - Тохир Хабилов страница 12

Название: Пўртанали уммонда сузар ҳаёт қайиғи (БИРИНЧИ КИТОБ)

Автор: Тохир Хабилов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-457-1

isbn:

СКАЧАТЬ биринчи марта рўпара келганимда “қаерда учратган эканман?” деб тураман. Ўғлим билан бозорда эдик, кўриниши таниш одам яқинлашиб келиб, саломлашди. Ўғлим сал нарида савдолашаётган эди. У киши хайрлашиб кетгач, ўғлим келиб:

      – Ада, нега яхшироқ сўрашмадингиз? – деди.

      – Нега яхшироқ сўрашишим керак эди, мен уни танигандай бўлдим-у, қаерда учратганимни эслолмадим, – дедим.

      – У киши қайнотам-ку?

      – Қайнотанг бўлса, яхшироқ сўрашишим шартмиди?

      Шундай деб гапни ҳазилга буришдан ўзга чорам йўқ эди.

      Бир куни қайнэгачим келиб, суҳбат чоғида ўттиз йил аввалги воқеадан гап очиб: “Фалончининг гапи эсингиздами?”, “Пистончи бизникига келганда кўришган эдингиз” – дедилар. Шубҳасизки, у воқеалар, гаплар ёдимда йўқ эди, бунақа ҳолларда мени ҳазил қутқаради. Дедимки:

      – Опа, синглингиз сизникига бориб, уч кун туриб қайтиб келса: “Бу хотинни қаерда кўрган эканман”, – деб танимай тураман. Сиз мендан ўттиз йиллик гапни сўраяпсиз.

      Бу ҳазилнинг асоси бор эди: Мадинаи мунавварада эканимизда Масжидул набавияга кира туриб, аҳли аёлимга: “Намоздан кейин соат иккида шу майдонда учрашамиз”, – деб тайинладим. Мен айтилган вақтда чиқиб, атрофдаги қурилишларни томоша қилиб турдим. Бир маҳал қарасам, каминадан эллик қадамча нарида бир аёл менга қараб турибди. Бегона аёл хижолат бўлмасин, деб ундан нигоҳимни узиб, яна қурилишга боқдим. Салдан сўнг кўзим яна ўша томон тушди. Оппоқ либосли аёл мен томонга тикилиб турибди. “Тоҳир Маликни танийдиган аёл Мадинада ҳам бор экан-да”, – деб ўйлаб, ғурурланиб қўйдим. Кейин яхшироқ тикилиб қарасам, ўзимнинг аҳли аёлим экан.

      – Нега бир жойда қотиб турибсан? – дедим унга яқинлашиб.

      – Шу ерда кутгин, деб тайинладингиз-ку? – деди у соддалик билан.

      Менинг бу одатимни (“камчилик” десам, хотиранинг бундай заифлиги ўзимга боғлиқ эмас) билганлар ҳазил-ҳузул қилиб юришади, билмайдиганлар: “Бу ёзувчи керилиб, одам танимайдиган бўлиб кетибди”, – деб ранжишади.

      Ғоят узун тушунтиришлардан сўнг Аллоҳнинг мададига ва сиз азизларнинг дуоларингизга умид қилиб, дастлабки ҳикоямни бошлайман.

      Биринчи бўлим

      АЖДОДЛАР ДУНЁСИ

      Дуо қилдилар:

      “Бошинг тошдан бўлсин”.

      Қалбинг тош бўлмаса бас.

      Ўтмиш донолари дедиларки:

      – Сиз ўтган умрингизга қараб: “Тўғри яшай олдимми?” – деб ўз-ўзингизга савол берганмисиз? Агар ишонч билан: “Ҳа!” – деб жавоб қайтара олсангиз, буюк ишлар қилибсиз экан. Кишининг оқилона китоблар битиши шарт эмас, аммо ҳаётда ўзини оқилона тута билиши мутлақо зарур! Зеро, Одам боласининг энг улуғ ижоди – оқиллик билан умр кечирмоқликдир. Қолганлари: мансаб йўлида сарсари кезиш, бойлик орттириш, шоҳона қасрлар қуриш каби ишлар ўз кўнглини тўйдиришга уринишдан бошқа нарса эмас. Қани эди, кўнгил қурғур тўя қолса…

СКАЧАТЬ