Танланган асарлар: 1-жилд. Ўткир Ҳошимов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Танланган асарлар: 1-жилд - Ўткир Ҳошимов страница 6

Название: Танланган асарлар: 1-жилд

Автор: Ўткир Ҳошимов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ деди у Анварнинг қорайиб қолган пешанасига қараб.

      Анвар соддагина жилмайиб қўйди-ю, Алимардон ётган уйга имо қилди.

      – Кирайлик.

      Кетма-кет уйга киришди. Девор олдидаги каравот ёнига Анвар биринчи бўлиб борди. Кўрпани кўтариб қаради-ю, Муқаддамга ўгирилиб шивирлади:

      – Ухлаб қолибди-ку…

      Муқаддам оёқ учида юриб келиб, беморнинг устига эгилди.

      Ранги бир оз синиққан, аммо кўркам чеҳрасида қатъият балқиб турган йигит кўзларини чирт юмиб ухлаб ётарди. Муқаддам бир қарашдаёқ унинг чимирилган қошларида, маҳкам юмилган юпқа лабларида, кулгичи чуқур ботиб кирган иягида мағрур бир ифода борлигини пайқади. Негадир қип-қизариб кетди. Ўзининг ҳолатидан ўзи ийманиб, гуноҳ қилиб қўйган одамдек Анварга қаради. Анварнинг тикилганини кўриб баттар қизарди.

      – Уйғотасизми? – деди секингина.

      Анвар яланғоч елкаларини қисди.

      – Ўзингиз биласиз…

      Муқаддам бир лаҳза ўйланиб қолди.

      – Майли, – деди пичирлаб. – Безовта қилмай қўя қолайлик. Стерилизаторни ташлаб кетаман. Эртага эрталаб кела қоламан.

      Анвар бу сафар ҳам елкасини қисди.

      – Майли…

      Муқаддам эшик олдига борганида яна бир марта ўгирилиб қаради. Токчалардаги чойнак-пиёлаларга, шкаф устидаги ганч мушукчага, тахмондаги кўрпачаларга бир-бир назар ташлади-ю, тағин каравотга тикилиб қолди. Бемор ҳамон қошини чимирганча қимир этмай ётар, чеҳрасида ўша қатъият бор эди.

      – Бронхит эканми? – деди Анварга қараб. Анвар бир қўлини баланд кўтариб эшик кесакисидан ушлаганча гоҳ Алимардонга, гоҳ Муқаддамга қараб турар эди.

      – Болалигидан шунақа, – деди Анвар ачиниш тўла паст оҳангда. – Сал шамолласа ўпкаси қисади. Қайси куни анҳорда чўмилиб, тағин шамоллаб қолибди. Ўжар-да, ўжар. Касалхонага бормади. – У бир нафас жим қолди-да, яна Алимардон томонга қаради. – Ҳали билмайсиз… Жуда ажойиб йигит. Шунақа овози борки, шунақа яхши ашула айтадики…

      – Эшитдим… Доктор айтган эди. – Муқаддам Анварга қараб жилмайди. – Кетаверайми?

      Анвар унинг кўзларидан ўзига қадрдон бўлиб қолган илиқ меҳрни сезди-ю, қувониб кетди.

      – Овқат пишсин… Кузатиб қўяман.

* * *

      Улар анҳор ёқасидаги ёлғизоёқ йўлдан изма-из боришарди. Муқаддам олдинда кетар. Анвар уч қадамча орқада ундан кўз узмай борарди. Йўл кимсасиз бўлгани учун Муқаддам туфлисини ечиб, бармоқларига илиб олган, яланг оёқлари остидан кўтарилган чанг йўл чеккасидаги сарғая бошлаган ўтлар устига чўкар, этагининг шамолидан силкинган ғумайлар оҳиста бош силкиб қоларди. У чор-атрофни томоша қилиб борар, Анвар унинг чеҳрасини кўрмаса ҳам қувончдан жилмаяётганини, ҳаяжонланаётганини сезиб турарди.

      Қишлоқ устида кузнинг атлас либоси ловиллаб ёнади, уфққа туташиб кетган полизлар, токзорлар гоҳ қизғиш, гоҳ қаҳрабо рангда товланади. Олисда, осмоннинг ер билан туташган жойида оловли бир ҳовур ичида қуёш ботиб борарди. СКАЧАТЬ