Интернетни ўқиб қоламан-да, баъзида савдойи ҳайрат билан теран мулоҳазанинг фарқига бормай қолиб, ораси шунча яқин бўлиб боряптими, деб ўйланаман.
МИНГ ЎЛИМДАН ҚОЛИБ
Олдин айтдим-ку кабинетимга бир ёши улуғ киши кириб келганини. Саксон икки ёшда экан, лекин кекса кўринмайди. Ўрта бўйли, юмалоқдан келган, гавдаси пишиқ, пешанаси думалоқ бўртиб турарди. Ўзининг қадрини биладиган, лекин кибри йўқ, одамохун, шу одамохунлигида ҳам ҳамсуҳбатини ўзига буйсундирадиган нимадир камтарлиги бор эди. Ҳали айтганимдек, отанинг столимга бир ҳовуч майиз, бир ҳовуч парварда, бир ҳовуч ёнғоқ мағзи, битта қўқон патири билан ўзи дастурхон қилган қийиқчасидан тотиниб ўтирдим, у киши бемалол чойини ичиб олди, унгача айтарли гап айтмади, куттирди. Мен ҳам индамадим. Кейин секин бошлади. "Ўзлик"ни қолдирмай кўриб борар экан, шунча одам дард чеккан, лекин гапига озгина ёлғон аралаштирганлар ҳам чиқиб турар экин. Ўзини жаҳаннамга тушган қилиб кўрсатади, лекин тушмаган, мен биламан, у коннинг эшиги олдидаги будка – уйчада тунука бўяб ўтирган, деди. Тунука бўягани нима десам, расм солган, плакатларни бўяган, рассом, қийинчилик кўрмаган, азобни, мана бизлар кўрганмиз, деди. Шошманг, амаки, гапирмай туринг, камерага айтасиз, дедим. Камера буюртма қилдим, бор экан, кела қолди. "Запис"ни бошладик. Отлари Обидмиди, Оқилмиди, эсимда қолмаган. қўлёзма архивим ёниб кетган, келинг, майли, Обид ака, дейлик. Хуллас, Обид аканинг отаси мулла экан, ўзи мулла деди, диндор деган айб биланми ё бошқа сабаб қамалиб кетиб, отилган, оила патарот бўлиб, ўн саккиз яшар ўспирин ўз ҳолига қолган. Андижонда. Афғонистонни эшитганми ё ўша ёқда бирон томири бўлганми, ўзи ҳам билмайди, ишқилиб, ўша ёққа борсам, кун кўриб кетаман деган хаёлда Тошкент вокзалига етиб келиб, афғон томонга юрадиган поездни пойлаб, ўриндиқда ухлаб қолган, кимдир биров қаттиқ тепган, бу йигитча уйқусираб сакраб туриб, нимага тепасан, деб тепган одамни бир солган, у одам чаппа ағдарилиб тушган, палтоси очилиб кетиб, тагидаги чарм курткаси билан нагани кўриниб қолган – органнинг одами экан. Бу бахти қаро органнинг одамига қўл кўтариб қўйган экан! НКВДми, ОГПУми, ишқилиб, орган ходимига ҳужум қилинган!
Шу билан Обиджонни тутиб, қамаб, ўн йилга кесиб, этап қилиб юборишибди. Ўттиз тўққизинчи йили. "Скотний" вагонда кетяпмиз, очликдан ўлаётганлар бор, иккита рецидивист қўшилиб қолган экан бизга, нонимизни тортиб олади. Ҳеч ким ғинг дея олмайди. Очликдан ўлиб-ўлиб ўттиз олтита қолдик. Қарасам, ўзим ҳам ўламан. Бир чора топишим керак ўлмасликка. Пийма (валенка)ни сувга шимдирдим-да, вагон туйнугидан чиқариб осиб қўйдим. Тошдай қотиб музлади. Пайт пойлаб, бор-э, нима бўлсам бўлдим, деб орқасидан бориб бировининг миясидан солдим. Шилқ этиб тушиб ўлди. Иккинчиси ташланган эди, уни ҳам уриб йиқитдим, ўлмади, бошқа маҳбуслар ёрдамга келиб, тепкилаб ўлдиришди. Энди СКАЧАТЬ