Хўп, майли, кўпга ҳар куни келаётган тўй, икки ҳафтадан кечиктирмай “ДАН”га бориб кўрсатса кифоя экан, қиламиз. Эртаси куни, келганимдан кейин кўрсатаман деб, Қашқадарёга кетдим. Уч кундан кейин қайтиб, “ДАН”нинг назорат-экспертиза бўлимига бориб, навбат олдим, навбатим келгандан кейин зобит йигитга ишонч қоғозини узатсам, “Ий-э, бу ўтмайди, ака”, дейди! Ана холос, нотариус берган қоғоз, пули тўланган, нимага ўтмас экан, десам, “Муҳри йўқ, ака”, дейди. Мана, имзолар турибди, меники, нотариус мудирасини, лекин муҳр ўрни бўм-бўш! Ҳа, ўшанақа бинафша муҳр, ерга кирганми, осмонга чиққанми, ўрни топ-тоза. “Ака, муҳри бўлмаса – бўлмайди. буни қайтариб оборинг, муҳр уриб берсин, эсидан чиққан”, деди зобит йигит.
Қайтдим. Уйда ўтириб роса тикилдим “ишончнома”га, муҳр қаёққа кетган экан деб. Бирдан эсимга тушди: машина қутичаси – бардачогига эллик граммли тиббиёт спирти ташлаб қўйган эдим сафар олдидан. Келгандан кейин қарасам, қаттиқ бураганимда қопқоғи ёрилиб, идишчанинг ичидаги бор спирти оқиб, қуриб ҳам кетибди. Тагида ишонч қоғози турган, спирт шунга тушиб, бинафша сиёҳни буткул ўчириб юборибди.
Яна ота-бола, бошқа ишимиз ҳам бор эди, нотариусга кирдик. Хонимга ишонч қоғозини бериб тушунтирдим нима савдолар бўлганини. Муҳрини уриб беринг, дедим. Йўқ, деди мулойим пўлатдан ясалган мудира, муҳр устига муҳр уролмайман, мумкин эмас! Мана, муҳрнинг изи ҳам йўқ, нима менга ишонмайсизми, фалон-туган… Қани энди гап таъсир қилса. Мумкин эмас, вассалом!
Гапнинг жиловини ўғлим қўлига олди, “Қани, опажон, тушунтиринг-чи, нимага муҳр босмайсиз” – “Бир муҳрнинг устига иккинчи такрор муҳр босилмайди!” – “Қани ўша биринчи муҳр, ўчиб кетган-ку, босиб бераверинг, у ҳам ўз муҳрингиз эди-ку!” – “Йўқ, бундай қилолмайман!” – “Дафтарингизни олинг, дадам ёзилган жойини очинг, топдингизми, мана, туриди-ку “ишончнома” берганингиз, мана, ҳужжатнинг ўзи, асл нусхаси. Сиз ўз босган муҳрингизга жавоб бермайсизми?”. “Жавоб бераман, лекин ўчган муҳрга эмас”, “Дафтарингизда турибди-ку, ўз қўлингиз билан ёзганингиз”. “Бари бир, иккинчи марта муҳр босмайман“. “Нима қилиш керак унда?”. ”Пулини тўлаб, бошқаттан оласиз, битта йўли шу. ”. “Йўқ, бу ишингиз ҳеч бир қонунга тўғри келмайди, қонун…” Ўғлим қонунларни гапириб кетди, изоҳлади, жаҳл билан тушунтирди, қанақадир мисоллар келтириб, мудиранинг бурчларини изоҳлади, йўқ, мудира сал жилмайган бўлди, чуқур нафас олди, лекин мумкин эмас, деб тураверди. Ўғлим: “Гап қонунда ҳам эмас, гап ўша ўн олти мингни олишингизда, лекин мен сизга бир тийин ҳам бермайман, принцип учун. Ўтираверинг шу моғорлаган бюрокраятингизда” деди-да, мени қўяр-да қўймай ташқарига судради. Кел, ўғлим тўлаб, бошқа ишонч қоғози олиб кетайлик, юраманми яна идорама идора, дедим. “Йўқ, дада, шу қоғоз билан юраман, ДАН тўхтатса ҳаммасининг ноинсофлигини исботлаб бераман, бу бюрократлар бюрократиянинг ўзи нималигини ҳам билмайди, пулдан СКАЧАТЬ