Factfulness. Ханс Рослинг
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Factfulness - Ханс Рослинг страница 17

Название: Factfulness

Автор: Ханс Рослинг

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-195-5

isbn:

СКАЧАТЬ бир қисми (менинг кўп қариндошларим ҳам шулар ичида) очликдан АҚШга кетиб қолган. Улардан фақат 20 фоизи ортга қайтган. Экинлар ҳосил бермаса ва қариндошларингиз, дўстларингиз, қўшниларингиз очликдан ўлса нима қилар эдингиз? Қочардингиз. Муҳожиротга кетардингиз. Агар имконини қилолсангиз, албатта.

      Бутун инсоният ҳаёти I даражадан бошланган. 1966 йилгача одамларнинг кўпчилиги доим I даражада яшаб келган. У вақтгача ўта камбағаллик нормал ҳолат эди, мустасно эмас.

      Суратдаги эгри чизиқда ўта камбағаллик даражаси 1800 йилдан бери қанчага камайгани кўрсатилган. Энди эса диққатингизни охирги 20 йилликка қаратинг. Дунё тарихида камбағаллик бу қадар тез қисқаргани ҳеч кузатилмаган.

      1997 йилда Ҳиндистон ва Хитой аҳолисининг 42 фоизи ўта камбағал тарзда ҳаёт кечираётган эди. 2017 йилгача Ҳиндистонда бу улуш 12 фоизгача тушди: ўта камбағал яшаётган одамлар сони 20 йил аввалги ҳолатга қараганда 270 миллион нафарга камайди. Хитойда бўлса бу улуш худди шунча вақт оралиғида 0.7 фоизгача тушди. Бу яна ярим миллиард аҳоли ушбу муҳим остонадан ўтиб олганини англатади. Шу орада Лотин Америкаси 14 фоизлик улушини 4 фоизга туширди (яна 35 миллион киши). Ўта камбағалликнинг ҳисоби жуда ноаниқ бўлсада, ўзгариш шу суръатда давом этса, улкан ўзгариш бўлади, шубҳасиз.

      20 йил аввал неча ёшда эдингиз? Кўзларингизни бир лаҳза юмиб, ўша ҳолатингизни эсланг. Дунёнгиз қанчалар ўзгарган? Анчами? Ёки бирозгина? Дунё ҳам худди шунча ўзгарган: 20 йил аввал дунё аҳолисининг 29 фоизи ўта камбағал ҳаёт кечирган. Ҳозир эса бу рақам 9 фоизни ташкил қилади. Бугун деярли ҳамма дўзахдан қутулган. Инсониятнинг барча азоб-уқубатлари манбаи йўқ қилиниш арафасида. Биз катта зиёфат уюштиришимиз керак! Катта зиёфат! “Биз” деганда мен инсониятни назарда тутмоқдаман!

      Биз эса тушкунмиз. IV даражадаги телевизоримизда ҳали-ҳамон ўта камбағал одамларни кўрамиз ва ҳеч нарса ўзгармагандек туюлади. Ваҳоланки, миллиардлаб одамлар қийинчиликлардан қутулиб, жаҳон бозорининг истеъмолчиси ва ишлаб чиқарувчисига айланган, миллиардлаб одамлар I даражадан II ва III даражага кўтарилган, буни IV даражадагилар сезмаган ҳам.

      Умр кўриш давомийлиги

      4-савол

      Бугунги кунда дунёда ўртача умр кўриш давомийлиги неча йилни ташкил қилади?

      □ А. 50 йил

      □ Б. 60 йил

      □ В. 70 йил

      Ўлим ва азоб уқубатнинг барча сабабини биргина рақамда кўрсатиш имконсиз. Аммо ўртача умр кўриш давомийлиги шунга жуда яқин келади. Ҳар бир бола ўлими, техноген ёки табиий офат сабаб содир бўлган ҳар бир бемаҳал ўлим, туғуруқ пайти вафот этаётган ҳар бир она ҳамда умри узаяётган ҳар бир кексанинг ҳаёти мана шу ўлчовда акс этади.

      1800 йилда шведлар очликдан ўлар, инглиз болалари кўмир конларида ишлар, умр кўриш давомийлиги дунёнинг барча жойида тахминан 30 йилни ташкил қиларди. Инсониятнинг бутун тарихида шундай бўлган эди. Туғилган чақалоқларнинг деярли ярми гўдаклигида вафот этарди. Қолган ярмининг аксари 50 ва 70 ёш ўртасида вафот этарди. Шунинг СКАЧАТЬ