Factfulness. Ханс Рослинг
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Factfulness - Ханс Рослинг страница 13

Название: Factfulness

Автор: Ханс Рослинг

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-195-5

isbn:

СКАЧАТЬ Жаҳон банки ва ниҳоят “ривожланган” ва “ривожланаётган” деган тушунчалар йўққа чиқаётганини ва бундан буён дунё тўртта даромад даражасига бўлинишини эълон қилгунча яна 17 йил керак бўлди. Бу орада уларга яна 14 та маъруза ўқидим. БМТ ва бошқа кўплаб халқаро ташкилотлар ҳануз бу ўзгаришни тан олмаган.

      Бойлар ва камбағаллар орасида бўшлиқ борлиги ҳақидаги нотўғри тасаввурни ўзгартириш нега бунчалар қийин?

      Назаримда, бунга инсонларнинг бинар фикрлашга бўлган майли – ҳамма нарсани ўртасида бўшлиқдан бошқа ҳеч нарса бўлмаган бир-бирига зид икки гуруҳга бўлишга ўчлиги сабаб бўлади. Биз борлиқни иккига бўлишни севамиз: яхши ва ёмон, қаҳрамонлар ҳамда ёвузлар, менинг мамлакатим ва бошқалар. Дунёни бир-бирига қарши икки гуруҳга бўлиш оддий ва интуитив, боз устига, у зиддиятни ифодалагани учун жуда драматик, беихтиёр бажарилади.

      Журналистлар буни билади. Улар ўз ҳикояларини ўзаро мухолиф одамлар, фикрлар ёки гуруҳлар ўртасидаги зиддият ўлароқ тақдим этади. Улар аста-секин ҳаёти яхшиланаётган кўплаб одамлар ҳақида эмас, ўта қашшоқлар ва ўта бойлар ҳақида ҳикоя қилишни афзал билади. Журналистлар ҳикоянависдир. Ҳужжатли ва бадиий фильм яратувчилар ҳам шундай. Ҳужжатли фильмлар ожиз одамни баҳайбат ва ёвуз бирлашмага қарши қўяди. Блокбастер фильмларда эзгулик ва ёвузлик мудом курашади.

      Бўшлиқ инстинкти бизни силлиқ диапазон бор жойда бўлинишга, туташув бор жойда тафовут, келишув мавжуд жойда низо бор деб тасаввур қилишга ундайди. Бу жуда кенг тарқалгани ва маълумотларни тубдан бузиб кўрсатгани учун ҳам рўйхатимизда биринчи инстинкт бўлди. Агар бугун янгиликларни кўрсангиз ёки лобби гуруҳининг веб-сайтига кирсангиз, икки гуруҳ ўртасидаги зиддият ҳақидаги ҳикояни ёки “каттариб бораётган бўшлиқ” иборасини эшитишингиз мумкин.

      Бўшлиқ инстинктини қандай бошқариш мумкин?

      Кимдир сизга (ёки ўз-ўзингизга) ўта драматик зиддият асосидаги ҳикояни айтиб бераётгани ва бўшлиқ инстинк тингизни қўзғатаётганидан огоҳлантируви учта белги бор. Келинг, уларни – ўртача кўрсаткичларни таққослаш, “энг”ларни солиштириш ва юқоридан бу ерга қараш деб атайлик.

Ўртача кўрсаткичларни солиштириш

      Ўртачалар! Илтимос, ҳозир айтмоқчи бўлган гапларимдан хафа бўлманг. Мен ўртачаларни жуда яхши кўраман. Улар маълумот етказишнинг тезкор усули, улар одатда бизга бирор фойдали ниманидир билдиради ва замонавий жамиятлар уларсиз ишлай олмайди. Худди шундай бу китоб ҳам. Бу китобда кўп ўртачаларга дуч келасиз. Маълумотни ҳар қандай тарзда соддалаштириш одамни чалғитиши мумкин. Ўртача кўрсаткичлар бундан мустасно эмас. Улар ёймани (турли рақамларни) битта рақам ортига яшириш орқали чалкаштириши мумкин.

      Иккита ўртача кўрсаткични таққослаганимизда улар орасидаги бўшлиққа кўпроқ эътибор берамиз ва ўша ўртача қийматни ташкил этган турли рақамларни унутамиз, оқибатда чалғиш эҳтимолимиз янада ошади. Яъни аслида мавжуд бўлмаган бўшлиқларни кўрамиз.

      Масалан, СКАЧАТЬ