Даҳшатли урушни бошидан ўтказган кўпчилик каби Пол ва Клара фақат бир нарса – оила қуриш ва тинч ҳаёт кечириш ҳақида ўйларди. Уларнинг пули кўп эмасди, шу боис бир неча йил Висконсинга кўчиб кетиб, Полнинг ота-онасиникида яшади, кейин эса Индианага кўчиб ўтди. Жобс юк машиналари ва қишлоқ хўжалиги техникасини ишлаб чиқаруви International Harvester компаниясига механик бўлиб ишга кирди. Бўш вақтида Пол эски автомобилларни ҳайдаб юришни яхши кўрарди. Уларни сотиб оларди, тузатарди ва сотарди, бу эса қўшимча даромад келтирарди. Охир-оқибат у ишдан кетиб, эски машиналар савдоси билан шуғуллана бошлади.
Клара эса Сан-Францискода яшашни ёқтирарди ва у 1952 йили қаллиғини севимли шаҳрига қайтишга кўндирди. Эр-хотин Сансет туманига, “Олтин дарвоза” боғининг жанубига, Тинч океани қирғоғига жойлашди. Пол молиявий компанияга ишга кирди. У ерда у қарзини тўлай олмаганлардан автомобилни қайтариб оларди. Бўш вақтида аввалгидай эски машиналарни сотиб олар, таъмирлар ва сотарди. Умуман олганда, яшаш учун уларнинг пуллари етарди.
Пол ва Кларага фақат бир нарса етишмасди. Иккови ҳам фарзандли бўлишни орзу қиларди, лекин, афсуски, Кларанинг ҳомиласи бачадондан ташқарида ривожланди (бунда тухумҳужайра бачадонда эмас, фаллопий найчада етилади), натижада у бепушт бўлиб қолди. Ва 1955 йили турмуш қурганига ўн йил бўлгач, эр-хотин фарзанд асраб олишга аҳд қилишди.
Жоан Шибле ҳам Пол Жобс каби германиялик муҳожирлар оиласига мансуб эди. Улар Висконсинга кўчиб келиб, фермерлик билан шуғулланарди. Унинг отаси Артур Шибле шаҳар чеккасидаги Грин-Бейга кўчиб ўтди. У ерда хотини билан қоракузан фермасини бошқарарди. Шунингдек, кўчмас мулк савдосидан тортиб то цинкографиягача ҳар хил ишлар билан шуғулланди, шунинг учун уларнинг фаолиятини муваффақиятсиз деб бўлмасди. Мистер
Шибле қатъий қоидаларга амал қиларди, айниқса, қиз ўстириш масаласида. У қизининг биринчи муҳаббати – рассомни умуман маъқулламади. Устига-устак, у католик ҳам эмасди. Шу сабабли Жоан Висконсин университетининг магистратурасида ўқиётган вақтида ўқитувчисининг ёрдамчиси – суриялик мусулмон Абдулфаттоҳ Жон Жандалийни севиб қолгач, қаҳри қаттиқ отаси уни ўз қарамоғидан маҳрум қилмоқчи бўлганига ажабланмаса ҳам бўлади.
Жандалий суриялик бой оиланинг тўққизинчи фарзанди эди. Унинг отасига нефтни қайта ишлаш заводлари ва кўплаб бошқа компаниялар, шунингдек, Дамашқ ва Хомсдаги ерлар қарарди. Бир вақтлар у ҳатто ҳудуддаги буғдой нархини ҳам назорат қилганди. Шибле каби Жандалий ҳам таълим олишга жиддий эътибор берди. Унинг оиласи авлодма-авлод Истанбулда ва Сорбоннада таҳсил олиб келган. Абдулфаттоҳ Жандалий, мусулмон СКАЧАТЬ